Ссылки доступа

Жамоат жойларида диний кийим кийишга тақиқ бекор қилиниши кутилмоқда


Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 сентябрь куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинади.

Олий мажлис Қонунчилик палатасининг билдиришича, янги қонуннинг эскисидан ўзгачалиги, унда аввал мавҳум бўлиб қолган қатор тушунчаларга, жумладан, “диний таркибий материаллар”, “ноқонуний диний фаолият”, “диний ташкилот” каби атамаларга таъриф берилган.

Қонун лойиҳасида аввалги қонунда мавжуд бўлган “жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги” ҳақидаги қоида бекор қилинмоқда.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида, бундан ташқари, диний ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Бундан ташқари диний ташкилот раҳбарлигига кўрилаётган чет эллик фуқаро номзодини Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиш ҳам талаб қилинмайди.

Шунингдек, янги қонунда эскисидан фарқли ўлароқ ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиши, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларига уй шароитида диний таълим ўргатиш ҳуқуқига эга экани таъкидланган.

XS
SM
MD
LG