Ссылки доступа

ҚР элчихонаси собиқ элчининг Қирғизистон Россия таркибига кириши эҳтимоли тўғрисидаги фикрини изоҳлади


Россия ҳудудларида бўлиб турган Қирғизистон фуқаролари ҚР элчихонасига мурожаат қилиб собиқ элчи Райимқул Аттокуровнинг “Қирғизистоннинг Россия таркибига қўшилиш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда” деган сўзларига тушунтириш берилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати маълум қилди.

Элчихонанинг таъкидлашича, бу каби фикрлар учун жиддий асослар йўқ, Аттокуровнинг ўзи Россия Федерацияси фуқароси бўлиб, ўзининг шахсий фикрини айта олади.

«Қирғизистон – мустақил, суверен давлат, халқаро ҳуқуқнинг субъекти ва халқаро муносабатлларнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Бундан ташқари Конституцияга кўра, рус тили давлат тили эмас, балки расмий тил ҳисобланади. Қирғизистон раҳбарияти мамлакатимизнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилиш сиёсатини олиб боради ва миллий манфаатлармизни ҳимоя қилади», - дея таъкидланади элчихона хабарида.

Дипломатик идоранинг қўшимча қилишича, Қирғизистон-Россия муносабатлари ўзаро ҳурмат, ўзаро манфаатли ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида ривожланиб бормоқда. Элчихона жамоатчилик ва диаспоралар етакчиларини давлат манфаатларига зарар етказадиган иғвогарлик характеридаги фикрларни билдиришдан тийилиб туришга чақирди.

Бундан аввал Қирғизистоннинг Россиядаги собиқ элчиси Райимқул Аттокуров Россия нашрига берган интервьюсида«Қирғизистонда Россия таркибига кириш имкониятлари мухокама қилинаётгани» борасида баёнот берган эди. Унинг бу фикри ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG