Ссылки доступа

"Хатар гуруҳи". Тожикистон давлат идоралари кекса ходимларни таътилга чиқармоқда


Коронавирусга чалиниш хатарини камайтириш мақсадида Тожикистон давлат муассасалари кекса ва пенсия ёшидаги ходимларни ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарди. Айтилишича, кекса кишилар COVID- 19 олдида ожиз экан.

Бошқа мамлакатлардан фарқли равишда Тожикистон давлат идоралари ва ташкилотларининг ходимлари Интернетдан ажралаган ҳолда ишлай олмайди.

Қишлоқ хўжалик вазирлигининг ходими ва COVID-19га қарши кураш республика штаби раҳбари ўринбосари Ҳасан Холиқзоданинг Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, «шартнома асосида ишловчи 60 ва ундан катта ёшдаги ходимлар раҳбарият фармойишига биноан таътилга чиқарилди. Бу чоралар коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган».

Унинг сўзларига кўра, агар ходим ўзини ёмон ҳис қила бошласа ёки коронавирус аломатлари пайдо бўлса, у ҳолда шифокорга мурожаат қилиши ва касаллик таътилини олиши мумкин.

Пандемия бошланандан бери, Холиқзоданинг айтишича, вазирликнинг бир нечта ходимида коронавирус аниқланди ва улар даволанди, аммо айни дамда вазирлик марказий аппарати ходимларидан ҳеч ким касал бўлмади.

Шу билан бирга айрим давлат муассасаларида кекса ходимлар ўз ҳисобларидан меҳнат таътилига чиқарилди.

Тожикистон Анъана ва урф одатларни соддалаштириш ва Дин ишлари қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқимнинг айтишича, мамлакатда коронавирус инфекцияси расман мавжудлиги борасида айтила бошлангандан бери, COVID-19га қарши кураш республика штаби тавсиясига биноан кекса ходимлар меҳнат таътилига юборилди.

2015 йилда президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Асадулло Рахмоннинг топшириғига биноан давлат идоралари пенсионерларни ишдан бўшатган эди. Бугунги кунда давлат тузилмаларида ёш ходимлар йўқлиги боис пенсия ёшидаги ходимлар шартнома асосида ишлайди. Айнан ходимларнинг шу гуруҳи коронавирус пайдо бўлиши билан биринчи навбатда таътилга чиқарилди.

Тожикистон коронавирус инфекциияси мавжудлигини 2020 йил 30 апрелида тан олди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим қилган сўнги статистикага кўра, сўнги икки кунда коронавирусдан яна икки киши вафот этди, COVID-19 га чалинганлар сони 72 нафарга кўпайди. Мамлакатда 30 апрелдан 10 сентябрга қадар коронавирусга 8939 киши чалинди, уларнинг 86%, ёки 7714 нафари соғайиб кетди.

XS
SM
MD
LG