9 сентябр куни эрталаб ниқобда бўлган ОМОН ходимлари тожик мигрантлари истиқомат қиладиган ётоқхонага бостириб кирган ва уларни калтаклай бошлаган. Радио Озоди ихтиёрида бўлган видеода ОМОН ходимлари қўполллик билан уйқисираган хорижликларни кўчага олиб чиқаётганива бор кучлари билан резина дубинкалар билан калтаклаётгани акс этган.
Тожик мигрантларидан бири Насим Жобировнинг15 сентябр куни Радио Озодига айтишича, куч ишлатиш салоҳиятига эга идора ходимлари эрталабки 5.00ларда ётоқхонага бостириб кирган. «Улар бирданига уйқусираган одамларни дўппослай кетишди ва қўпол оҳангда кўчага чиқишларини талаб қилдилар», дейди мигрант.
Унинг сўзларига қараганда, фақат бир неча вақтдан кейин улар ётоқхонадан гиёҳванд моддалар қидирганликлари ойдинлашди. «Улар ётоқхонадан ҳеч нарса топишмаганидан кейингина ҳаммани қўйиб юборишди. Аммо хоналарига қайтган айрим мигрантлар нақд пуллари йўқолиб қолганини билишган», дейди Шариф исмли мигрант.
Россия ИИВнинг Шербинка тумани бўлими навбатчи ходими Радио Озоди билан суҳбатда ҳодиса юзасидан ўзларига ҳеч нарса аниқ эмаслигини айтди, ҳеч ким куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар ходимлари устидан шикоят қилмаган. «Ҳодиса оқибатида жабр кўрган фуқаролардан шикоят тушган тақдирдагина текширув ўтказилади. Калтакланиш акс этган видеони шахсан ўзим кўрганим йўқ», - дейди навбатчи офицер.
Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси баёнот бериб, тожикмигрантларининг ОМОН ходимлари томонидан калтакланиши борасидаги маълумотга эгаэмасликларини айтишди.
Мигрантларнинг ўзлари ҳам расмийларга шикоят қилмаганликларини, чунки ушланиб депортация қилинишларидан қўрқишганини айтишди. Одатга кўра, бу каби ҳодисалар текширилмайди ва бунинг натижасида иш ўринларини йўқотиш ва депортациядан қўрққан меҳнаткашларнинг ўзлари айбдор бўлиб қолишади. Мигрант Исфандиёри Давлатнинг айтишича, мигрантларнинг кўпчилиги ноқонуний ишлаётгани боис ҳам шикоят қилишмайди. «Афсуски, элчихона ва Тожикистоннинг бошқа давлат тузилмалари мигрантлар тақдирига қизиқишмайди. Бизнинг ҳукумат Кремлга қарам ва шу сабабли ҳозир «чўкаётганларни қутқариш чўкаётганларнинг қўлида». Бу каби вазият мигрантларнинг жаҳлини чиқаради»,дейди суҳбатдош.
Халқаро молия ташкилотлар тадқиқотларининг кўрсатишича, Тожикистондаги ҳар тўрт оиланинг биттаси қариндошларининг пул ўтказмалари ҳисобга яшайди. Россия Тожикистон фуқароларининг мавсумий ишлашлари учун асосий пунктлардан бири бўлиб қолмоқда. Тожикистон расмийларининг айтишларича, ўтган йили меҳнат миграциясига, асосан РФга, ярим миллионга яқин Тожикистон фуқароси йўл олган. Россия расмийлари эса бошқача рақамни айтади – Россияга 1 миллиондан ортиқ Тожикистон фуқароси келган.