Ссылки доступа

Қирғизистон собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ушланди


15 сентябр куни совуққонлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш гумони билан собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ушланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати матбуот хизмати ўзининг матбуот хабарида ушланган шахснинг исми шарифининг бош ҳарфлари - «К.Ч»ни кўрсатди. Космосбек Чолпонбаев – исми шарифи шу ҳарфлар билан бошланувчи ягона собиқ Соғлиқни сақлаш вазиридир.

Молия полицияси маълумотига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маъсул шахсларига нисбатан совуққонлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. «Аниқланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги раҳбарлар ўз хизмат ваколатларидан фойдараланган ҳолда консултация хизматини кўрсатиш учун норентабель шартномаларни тузган, бу ўз навбатида давлат бюджетига 9 миллион сом миқдорила зарар етказган», - дея хабар беради Молия полицияси.

Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

Собиқ соғлиқни сақлаш вазирининг ўғли Эркин Чолпонбаев отасининг ушланганини тасдиқлади. Бироқ, унинг айтишича, оила аъзолари бу борада расман хабардор қилинмади.

Шу йилнинг июлида Космосбек Чолпонбаев Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати томонидан сўроққа чақирилган эди.

31 март куни Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Жээнбеков коронавирус кириб келишини огоҳлантириш мақсадида етарлича иш қилмаган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва КОВИД-19га қарши кураш республика штабини танқид қилган эди. Шундан сўнг Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига биноан бош вазир ўринбосари Алтинай Омурбекова ва Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ишдан олинган эди.

XS
SM
MD
LG