Ссылки доступа

Тожикистон президентлигига сайловга икки номзод қўйилмади (видео)


Саидджафар Усмонзодa

Тожикистон Марказий сайлов комиссияси президентликка даъвогар бўлган икки номзод - Демократик партиядан номзоди кўрсатилган Саиджафар Усмонзода ва ўз номзодини кўрсатган Фаромуз Иргашевни рўйхатга олишни узил-кесил рад қилди.

Иргашев МСК талаб қилган чорак миллион имзо тўплай олмади, Усмонзодага эса маҳалий ОАВ мазкур партия етакчиси Эмомали Раҳмон режимига тўлалигича мойил деган мақолалар ҳам ёрдам бермади.

Два политика, которых не допустили к выборам президента Таджикистана: кто они
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:44 0:00

Усмонзода баёнот бериб Марказий Сайлов комиссияси билан судлашмаслигини маълум қилди. Тожикистон Демократик партияси етакчисининг сўзларига қараганда, сайловларгача қолган муддатда қарорнинг қайта кўриб чиқилишига эриша олмайди, фақат кучлар беҳуда сарфланади. Бироқ, у МСКнинг расмий қарорини қўлга олмаганини ва шу сабабли президентлик пойгасига нима сабабдан қўйилмаганини билмаслигини айтди.

"Бизнинг номзодимиз президентликка рўйхатга олинмагани ва сайловларда иштирок этмаслигимиз борасида норасмий хабар келди. Биз барча зарур ҳужжатларни қонунда ўрнатилган тартибда тақдим қилган эдик. Номзоднинг барча хужжатлари, съезд ҳужжатлари ва етарлича имзолар бор эди", – дея таъкидлайди Саиджафар Усмонзода.

Ўз номзодини кўрсатган Фаромуз Иргашев ҳам Тожикистон МСК томонидан сайловларда иштирок этиш учун рўйхатга олинмади.

Хороглик адвокатнинг айтишича, ўзини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзо тўплаш учун вақт етмаган: у 250 мингта имзо тўплаши керак эди, атиги 85 мингга яқин имзо тўплади. Адвокат ўзи тўплаган имзоларни йўқ қилишга ваъда берди – чунки ўз тарафдорларининг хуқуқ тартибот идоралари билан муаммолари бўлмаслиги керак.

Иргашевнинг айтишича, таслим бўлиш ниятида эмас ва сайлов қонунчилигини ўзгартириш мақсадида расмийлар билан судлашмоқчи. Иргашевнинг талаб қилишича, сиёсий партияларга мансуб ёки мансуб эмаслигидан қатьий назар 30 ёшдан катта ҳар бир Тожикистон фуқороси сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Ҳозир эса президентликка фақат рўйхатдан ўтган сиёсий партиялар вакилларигина номзод сифатида кўрсатишлари мумкин, аммо Усмонзоданинг тажрибасидан кўриниб турибдики партия вакили бўлиш ҳам етарли эмас экан.

"Мен сайловлар тўғрисидаги қонун ўзгартирилишини сўраб Тожикистон Конституцион судига мурожаат қиламан. Бу қонунни ўзгартириш керак, чунки ундаги талаблар тожикистонликларнинг конституцион ҳуқуқларини поймол қилади", – дея баёнот беради Иргашев.

Тожикистонда президентлик сайловлари 2020 йил 11 октябрда бўлиб ўтади. Унда бешта сиёсий партиянинг беш номзоди, жумладан, амалдаги президент Эмомали Раҳмон иштирок этади.

XS
SM
MD
LG