Ссылки доступа

Қозоғистон расмийлари ижтимоий муҳим маҳсулотлар нарҳини ушлаб туришга ваъда берди (видео)


Қозоғистонда йил бошидан бери озиқ-овқат ва ижтимоий муҳим маҳсулотларнинг нарҳи ошди. Амалдорлар нархларни барқарорлаштиршга ваъда бермоқда, аммо аҳоли коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини яна озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги ва нархларнинг ўсишига олиб келишидан хавфсирашмоқда.

Что уже подорожало в Казахстане с начала года
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:56 0:00

Йилдан йилга Қозоғистонда нималарнинг нархи ошмоқда? Уйлар, машиналар ва албатта озиқ-овқат маҳсулотлари. 2020 йил ҳам мустасно эмас. Январ ойи бошидан бери ижтимоий муҳим аҳамиятга эга товарлар нархи салкам 4,5%га сакради, дея тан олди савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов. Бироқ, унинг фикрича, мамлакатда нархлар ўсиши «унчалик катта эмас, ҳатто 2019 йилга нисбатан камроқдир.

"2019 йилги даврга солиштирганда умумий ўсиш икки баробар кам, мазкур ўсишнинг 90%, яъни мамлакатда фавқулотда вазият жорий қилинган даврда қайд қилинган ўсишнинг 4,1 фоизини ташкил қилади, – дея таъкидлади у. – Нарх ўсишнинг асосий сабаби карантин чоралари туфайли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб кетиши, товарларнинг логистика ва ташилишидаги ўзгаришлар бўлди, тақчиллик мавсумийдир".

Қозоғистонликларнинг айтишларича, нархлар кўтарилди, тўғри ҳозирча унчалик катта кўтарилмади. Гўшт қимматлашди. Ёғ қимматлади. Колбаса ҳам. Сабзавотларнинг нархи нисбатан яхши", – дейди пойтахтда яшовчи аҳоли вакилларидан бири.

"Помидор, узум сотиб олдим. Нархлар гўёки аввалгидек, – дейди Нур-Султонда яшовчи яна бир фуқаро. – Биз каби ишлаётганлар учун яхши. Аммо ишсиз, ижарада яшаётганлар нима қилсин? Карантин вақтида уларга қийин бўлди".

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи қозоғистонлик тадбиркорлар коронавируснинг иккинчи тўлқини ва мамлакатда яна жорий этилиши мумкин бўлган карантиндан хавфсирашмоқда. Чунки бу ҳолда, савдогарларнинг айтишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг нарҳи яна кўтарилади.

Как поднять экономику после коронавируса? Предложения лидеров стран Центральной Азии
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:27 0:00

"Бу савдо-сотиқ. Гоҳ нарх кўтарилади, гоҳ пастга тушади, ҳеч ким кафолат бера олмайди, – дейди Нур-Султондаги бозорда сотувчилик қиладиган Қорғанбай Оразаули. – Ҳозир ҳаммаси барқарор. Аммо такрорий карантин ва иккинчи тўлқиндан хавфсираяпмиз. Агар бозорлар ёпиладиган бўлса, у ҳолда ҳамма ерда маҳсулотлар қимматлашади".

Нефть нархининг тушиб кетиши ва Қозоғистон миллий валютаси тенгенинг мавқеи ҳам вазиятни ташвишлантирмоқда. Иқтисодчи Арман Бейсембаевнинг фикрича, коронавируснинг иккинчи тўлқини нефть нархига зарба бергудек бўлса, бу домино эффектини келтириб чиқариши мумкин: унинг кетидан миллий валюта шўнғийди, инфляция такрорланади – ва бунинг оқибатида озиқ-овқат нархлари қимматлашади.

"Бизда ҳамма жойда импорт иштирок этади, яъни юз фоиз Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳеч қайси соҳада йўқ, – дея таъкидлайди Бейсембаев. – Шу сабабли, валюта курси сакраб турса, биз инфляцияга учраймиз. Ҳамма курсни ҳисоблай бошлаганда, биз умуман нархлар ўсиши билан дуч келдик. Иккинчи томондан –карантин жорий қилинганида, турли тўсиқлар пайдо бўлди, етказиб беришда узилишлар юзага келди. Буларнинг ҳаммасини кўрдик. Бу дўконларда кўзга ташланди. Етказиб беришда узилишлар бўлди. Бу каби тўсиқлар пайдо бўлиши билан – сотувчиларнинг ҳаражатлари ҳам кўтарилади".

Қозоғистон расмийлари ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотларнинг нархи ушлаб турилишига ваъда берди: бош вазир бу фармойиш қандай бажарилаётганини назорат қилиш борасида туман раҳбарларига топшириқ берди. Амалдорлар Қозоғистон қишга тайёрлиги борасида ҳисобот бермоқда: ҳукуматнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг 16та тури бўйича заҳираси шакллантирилди, бу мақсадлар учунбюджетдан салкам 17 миллиард тенге ажратилди.

XS
SM
MD
LG