Ссылки доступа

Туркманистонда бюджет ходимлари Бердимуҳамедовнинг янги китобини сотиб олишга мажбурланмоқда


Illýustrasiýa suraty
Illýustrasiýa suraty

Лебапда расмийлар бюджет ходимларини президент Гурбангули Бердимухаммедовнинг яқинда чоп қилинган «Туркман давлатчилиги принциплари» деб номланган янги китобини сотиб олишга мажбурламоқда.

Азатлиқ радиосига Туркманистон шарқида президент китобини сотиб олишда бюджет ташкилотлари ходимларига қўйилаётган янги талаблар маълум бўлди.

Азатлиқ мухбирларининг хабар қилишича, сотиб олишга мажбурланаётган китоб Фарап тумани дўконларида йўқ. Китобни фақат вилоят марказидаги бир нечта дўкондан топиш мумкин.

Лебап вилоятининг маъмурий маркази – Туркманобод Фарап туман марказидан 35 км узоқликда жойлашган.

Давлат телевидениеси 4 сентябр куни президент Гурбангули Бердимухаммедовнинг янги китоби нашрдлан чиққани борасида хабар берди. Эндиликда президентнинг янги китоби туман маданият уйларида ҳам талаб қилинмоқда.

«Шу ҳафтада Фарап туманидаги “Женди” қишлоқ кенгашидаги Маданият уйи ходимлари китобни қаердан топиш мумкинлиги борасида ўйланиб қолдилар», - дея 15 сентябр куни хабар берди Азатлиқ мухбири, бу талабни бажармаслик давлатга хиёнат сифатида баҳоланиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтди.

Китобнинг расмий баҳоси аниқ эмас. Маҳаллий корхона ходимларидан бирининг Азатлиққа айтишича, президентнинг янги китобини 60 манатга сотиб олган, бу Туркманистон Марказий банкининг курси бўйича 17 АҚШ долларини ташкил қилади.

Шу йил давомида Туркманистон аҳолиси мунтазам равишда президент портретларини сотиб олиш, пахта йиғим-терими, итлар учун бошпана қуриш, коронавирусга қарши кураш учун дезинфекция воситалари ва тиббиёт жиҳозларини харид қилиш, шунингдек , президент Бердимухамедовнинг фикрича, юқимли касалликларга қарши курашда ёрдам берадиган исириқ ва саксовул сотиб олиш учун пул тўплади.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов ўзининг 11 йиллик бошқаруви даврида турли мавзуларга оид, жумладан давлат бошқаруви, халқаро муносабатлар, доривор ўсимликлар, йилқичилик, ит боқишга оид 60дан ортиқ китоб нашр қилди.

Президент китоблари мамлакат ўқув муассасаларида ўқитилади, ОАВ ундан ихтибос келтиради, коронавирус пандемияси фонида китоб бўйича саломатлик дарслари ўтказилади.

XS
SM
MD
LG