Ссылки доступа

ҚР Миллий университети диплом ишлари бекор қилингани борасидаги хабарларни инкор қилди


Kyrgyzstan - students, education, university, graduate, generic, undated

Қирғизистон Миллий университети эндиликда талабалар диплом иши ёзишга мажбур эмас, деган хабарларни инкор қилди.

Олий таълим муассасаси матбуот хизматининг хабар қилишича, бунинг имконияти йўқ ва комиссия дипломларни онлайн-ҳимоя қилишда иштирок этади.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда талабаларга диплом ишларини ёзмасликка рухсат берилгани тўғрисида хабар тарқатилган эди.

«Бу йил бизга мажбурий диплом иши ёзиш бекор қилинди. Кимдир ҳоҳласа ёзиши мумкин, қолганлар курс иши топширади. Буларнинг ҳаммасига аксилплагиат пайдо бўлгани сабаб бўлди», - дея ёзди «Твиттер» фойдаланувчиси.

Қирғизистонда плагиат (кўчирмакашлик)ни аниқлаш учун «Анти-Плагиат» тизимидан фойдаланилади, у Олий аттестация комиссияси сайтига жойлаштирилган.

2018 йилда кўчирмакашлик фош қилинган илмий тадқиқот ишларини молиялаштиргани учун ҚР Таълим ва фан вазирлиги қошидаги Фан департаментининг айрим мансабдорларига нисбатан Бош прокуратура жиноий иш қўзғагани ҳақида хабар тарқатилган эди.

XS
SM
MD
LG