Ссылки доступа

“Ўзкомназорат” Telegram каналида зарарли илова тарқалганидан огоҳлантирди


“Ўзкомназорат”нинг 15 сентябрда билдиришича, Telegram тармоғидаги каналлар ва гуруҳларда фотосурат файлига ўхшаш зарарли илова тарқалган.

Интернет фойдаланувчилари бу каби файлни очганидан сўнг смартфон ёки компьютердаги маълумотлар ўғирлаб олиниши мумкин. Бундан ташқари тизим ишламай қолиши ёки бошқа техник хатоликлар юз бериши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси мутахассисларига кўра, бу зарарли дастурлар SCR кенгайтмали файллар орқали яратилган. Бундай файлларга ўзгартириш киритиш анча қийин, сабаби улар, кўпинча, қўшимча ва ўзгаришлардан ҳимояланган бўлади.

“Ушбу турдаги файллар яратилганидан кейин троян туридаги зарарли вируслар ва бошқа зарарли дастурлар билан бирга ишлай олади. SCR файл очилганида, одатда, антивирус дастурларини кўп ҳолларда блоклаб қўядиган буйруқлар ишга тушади”,-дейилади хабарда.

“Ўзкомназорат” ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар SCR файли ичига жойлаштирилган троянлар ва вирусларни топиш ва ўчириш мушкул бўлгани сабабли мазкур шаклдаги номаълум файлларни очмасликни тавсия қилаётганлари ҳақида билдирди.

XS
SM
MD
LG