Ссылки доступа

ХВЖ Тожикистонга муаммоли иккита банкни ёпишни тавсия қилди


Очередь вкладчиков у "Точиксодиротбанка". 2019 год
Очередь вкладчиков у "Точиксодиротбанка". 2019 год

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) тожик расмийларига иккита муаммоли банк – Точиксодиротбанк ва Агроинвестбанкни тарқатиб юборишни тавсия қилди. Мазкур молия ташкилотининг 14 сентябрь куни тарқатган расмий хабарида, бу банклар «тизимли, аммо тўлов қобилиятига эга эмас» дея таърифланади.

Тожикистон, аввалроқ иккита банк – Тажпромбанк ва Фононбанкни касодга учраганини эълон қилган эди.

ХВЖнинг хабари 18 августдан 3 сентябрга қадар Халқаро валюта жамғармасининг Падамжа Хандевал бошчилигидаги делегацияси «Тожикистон Республикасига виртуаль ташриф буюргани» борасидаги хабар фонида эълон қилинди.

Яъни, аслида Хандевал Тожикистонга ташриф буюрмади, балки хукуматнинг иқитисодий блокка маъсуламалдорлари билан мамлакатдаги иқтисодий вазиятни бевосита Интернет орқали муҳокама қилди.

ХВЖ хабарида таъкидланишича, коронавирус пандемиясининг аҳоли саломатлигига “таъсириннг олди олинди”, бироқ иқтисодий соҳада бир қатор муаммолар, масалан, пул ўтказмаларининг камайиб кетиши, етакчи ҳамкорлар билан муаммолар пайдо бўлди.

Хабарда таъкидланишича, мамлакатдаги муаммоларни бартараф этиш учун валюта етишмайди. Айни дамда Тожикистонда доллар етишмаяпти ва банклар олдида валюта учун навбатларни кўриш мумкин, шу билан бирга бир киши учун 200 доллар берилади.

ХВЖ тўловга қобилиятсиз банкларни йўқ қилишдан ташқари Суғурта омонатлари Жамғармасини қўллаб-қувватлашни тавсия қилди.

Бу билан ХВЖ биринчи марта Точиксодиротбанк ва Агроинвестбанкни тарқатиб юбориш борасида тавсия бераётгани йўқ. Ҳар икки банк 2015 йилдан бери чуқур иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда ва ўз мижозларининг омонатларини қайтариш имкониятига эга эмас. 2016 йил сўнгида хукумат бу банкларга молиявий ёрдам сифатида 3,3 миллиард сомони берди, бироқ бу чоралар ҳам банкларни инқироздан чиқара олмади.

Бу иккита банкнинг минглаб мижозлари беш йилдан бери ўз омонатларини ололмаяптилар.

XS
SM
MD
LG