Ссылки доступа

ҚРдаги Қора-Кеч конида айланма йўл қурила бошланди


Кўчки оқибатида Дийкан-Қора-Кеч автомобил йўлини тўсиб қўйган жой 15 сентябрь куни кўздан кечирилди. Бу ҳақда Транспорт ва йўллар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Комиссия чиқарган хулосага кўра, йўлни тозалашнинг имкони йўқ. Шу сабабли айланма йўл қуришга қарор қилинди.

Таъкидланишича, 16 сентябр куни ишлар бошлаб юборилди, бунинг учун зарур техникалар жалб қилинди. Бир томонлама йўл қуриш муддати – 10-12 кун дея белгиланди.

14 сентябр куни Норин туманидаги Қора-Кеч конида кўчки юз берди. Кўчки ҳажми 2 млн кубометрни ташкил қилиши, автомобил йўлининг маълум қисмини тупроқ босиб қолгани, электр узатиш линияси вайрон бўлгани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG