Ссылки доступа

«Сомон Эйр» сентябр сўнгига қадар Россиядан Тожикистонга 70 дан ортиқ чартер рейсини амалга оширади


«Сомон Эйр» авиакомпанияси 16 - 30 сентябр оралиғида Россиядан тожикистонликларни олиб келиш учун қўшимча 71 та чартер рейсини амалга оширади, дея чоршанба куни хабар берди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги.

Бу борадаги қарор COVID-19 тарқалишини олдини олиш борасида эпидемилоогик чораларни кучайтириш Республика штаби томонидан қабул қилинди. Барча чартер рейслари Россия расмийлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

«Ватанга қайтаётган юртдошларимиз Тожикистонга келишларидан 4 кун аввал Полимераз занжир реакцияси тести орқали олинган коронавирус инфекцияси (COVID-19) йўқлиги борасидаги маълумотномага эга бўлишлари керак. 3 ёшгача бўлган болалар бу каби маълумотнома кўрсатишдан озод қилинадилар», дейилади ташқи сиёсат маҳкамаси хабарида.

Тожикистон ТИВнинг хабарига кўра, ватанга қайтиш ниятида бўлган юртдошлар ўз аризаларини charter-russia@mfa.tj электрон манзилига юборишлари керак, уларнинг мурожаатлари Москвадаги Тожикистон элчихонаси ва Россиядаги Бош консулхоналарда ташкил этилган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Хар йили юз минглаб Тожикистон фуқоролари иш излаб Россияга йўл олади. Ўтган йили меҳнат мигрантлари уйларига $2,5 млрддан кўпроқ пул юборган. Бу йил коронавирус пандемияси ва шу муносабат билан жорий қилинган чекловлоар боис биринчи чоракда, Миллий банк маълумотига кўра, Тожикистонга атиги$359 млн келиб тушган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103 млн ёки 22 фоизга камдир.

Тожикистон коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида март ойида бошқа мамлакатлар билан ҳаво қатновларини тўхтатди. Шундан бери фуқороларни ватанга қайтариш мақсадида фақат чартер рейслари амалга оширилади. Минглаб одамлар ҳамон ватанга қайтишни кутмоқда.

Россия1 августдан айрим мамлакатлар билан чекланган форматда авиақатновларни йўлга қўйди. Бироқ, Тожикистон ва Россия ўртасида мунтазам парвозларнинг қачон йўлга қўйилиши аниқ эмас. Фуқоро авиацияси Агентлиги раҳбари Икром Субхонзода 27 июл куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Росавиация икки мамлакат ўртасида халқаро парвозларни йўлга қўйишга тайёр эканлиги борасида маълум қилганини айтган эди.

«Интерфакс» агентлиги 15 сентябр куни хабардор манбаларга таянган ҳолда, Москва МДҲ мамлакатлари билан бир ой мабойнида авиапарвозларни йўлга қўйишга тайёрлиги борасида хабар берди. "Биринчи навбатда октябр ойида МДҲ мамлакатлари пойтахтлари биланавиапарвозлар тикланади. Бу ерда гап Нур-Султон, Тошкент, Баку, Ереван ва бошқа шаҳарлар ҳақида бормоқда", - деди манба ва биринчи галда Минск билан авиапарвозлар тикланишини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG