Ссылки доступа

Қозоғистонда яна Бош санврач ўзгарди


Хукумат қарорига кўра Ерлан Киясов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Қозоғистон бош санитар врачи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг расмий сайтида хабар берилди.

47-ёшли Киясов Қозоқ Давлат тиббиёт университети, Марказий Осиё Университети ва Фаробий номли Қозоқ миллий университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Олмаота тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимида санитар врач сифатида бошлади.1997–99 йилларда Олмаота Ҳаво транспорти марказий санитар-эпидемилогик станциясидаврач-эпидемиолог бўлиб ишлади. 1999 йилдан президент администрацияси тиббиёт марказида санитар врач бўлиб ишлай бошлади. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой айни шу тиббиёт муассасасига раҳбар бўлган.

Бу сўнги бир йилда бош санитар врачнинг иккинчи бор алмашишидир. 2020 йил 20май куни Жандарбек Бекшин истеъфога кетгани боис, унинг ўрнига Айжан Есмагамбетова тайинланди. Унинг мансабидан олиниш сабаблари ҳақида маълумот берилмади.

Қозоғистонда коронавирус пандемияси тарқала бошлагач ва мамлакатда беморлар сони орта боргач соғлиқни сақлаш тизимида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Шифохоналарда жойлар ва дори-дармонлар етишмаслиги фонида Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов истеъфога чиқди. Ўзида коронавирус аниқланган амалдор, «даволаниш учун» вазирликдан кетгани борасида ёзди. Унинг ўрига Алексей Цой тайинланди.

Кейинроқ президент Қасим-Жомарт Тоқаев касаллик тарқалишига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «аввалги раҳбарияти» айбдор эканлигини айтди. Биртанов вақтида вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Олжас Абишевмаблағларни ўзлаштириш гумони билан ҳибсга олинди. Вазирнинг ўзи эса жамоатчилик назаридан йўқолиб қолди; унга давлатнинг бошқа мансаби берилиши ёки берилмаслиги номаълум. Бундан ташқари Соғлиқни сақлаш вазирлигига алоқаси бўлган Ижтимоий тиббиёт суғурта жамғармаси ва «СК-Фармация» давлат компанияси топ-менежерлари ҳам ишдан олинди. Хукумат мазкур иккита ташкилот фаолияти устидан тергов бошланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG