Ссылки доступа

Қозоғистон Беларусдаги машқларда «тинчликни сақлаш амалиётлари борасидаги тажрибани ўрганади»


Қозоғистон Беларус ҳудудларида 12 - 16 октябр кунлари ўтказиладиган «Мустаҳкам қардошлик» машқларида иштирок этишини режалаштирган, дея чоршанба куни хабар берди Қозоғистон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Ғани Нусипов.

Унинг айтишича, мазкур машқлар «Беларусдаги ички сиёсий вазиятга боғлиқ эмас».

Бу йил Қозоғистондан машқларда«тезкор гуруҳ таркибида бир нечта киши кузатувчи сифатида қатнашади, улар тинчликни сақловчи кучлар амалиётларини ташкиллаштириш борасидаги тажрибани ўрганишади», дея қўшимча қилди Нусипов.

15 сентябрь, сешанба куни Россия мудофаа вазирлиги, сўнги бир ой ичида иккинчи бор Белорус билан қўшма машқлар ўтказилишини эълон қилди, ҳамда ҳар йили ўтказиладиган командно-штаб машқларида «Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо тўртта мамлакат: Арманистн, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бўлинмалари ҳам» жалб қилинишинибилдирди. Россия мудофаа вазирлиги хабарида таъкидланишича, «Лосвидо» полигонида ҳарбийлар тинчликни сақлаш амалиётларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишларни ишлаб чиқади.

Айни дамда Беларусда «Славян қардошлиги — 2020» машқлари ўтказилмоқда. Россия ОАВнинг хабарига кўра, бу машқлар Брест полигонида ўтказилмоқда ва унда иштирок этиш учун мамлакатга Россия Ҳаво-десант қўшинларининг 76- гвардия десант-ҳужум дивизияси ҳарбийлари етиб келди. Бу машқлар 25 сентябргача давом этади— унга 150 та авиация, жангавор ва махсус техника ҳамда бир ярим минг ҳарбий хизматчи жалб қилинган.

Аввалига «Славян қардошлик» машқларига Сербиядан ҳам ҳарбийлар келиши кутилган эди, аммо Белград кейинроқ баёнот бериб, Европа Иттифоқи раҳбарияти томонидан бўлаётган босимлар туфайли ярим йил давомида қўшма армия машқларида иштирок эта олмаслигини билдирди.

Беларусда президентлик сайловларида Александр Лукашенко ғалаба қозонгани эълон қилиниши туфайли сиёсий инқироз давом этмоқда. У кетма-кет олтинчи бор ўз номзодини президентликка кўрсатган эди. Мухолифат тарафдорлари сайлов натижалари сохталаштирилганини айтишмоқда ва қайтадан сайловлар ўтказилишини, шунингдек Лукашенко истеъфосини талаб қилмоқда.

ЕИ мамлакатлари айрим ғарб мамлакатлари сингари Беларусдаги овоз бериш натижаларини тан олмади. Брюссель Минскка мурожаат қилиб оммавий митинг иштирокчиларини таъқиб қилиш тўхтатилишига ва хуқуқ тартибот идоралари томонидан уларга нисбатан содир этилаётган зўравонликларга барҳам беришга чақирмоқда.

Душанба куни Сочида ЛукашенконингРоссия президенти Владимир Путин билан музокоралари бўлиб ўтди. Путин биринчилардан 9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги ғалабаси билан Белорус президентини табриклаган эди. Уларнинг учрашувидан кейин Москва томонидан Лукашенкони қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган куч ишлатиш салохиятига эга заҳирачегара ҳудудларидан «доимий дислокация жойига йўл олгани» маълум қилинди. АввалроқПутин мазкур заҳира норозилик намойишлари фонида Белорусдаги вазият издан чиққудек бўлиб, талон-тарож бошланган тақдирда ҳаракат қилишини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG