Ссылки доступа

Тожикистонда милиция электр қувватини назоратчилар иштирокида ўғирлаш схемасини фош қилди (видео)


Душанбедаги милиция минглаб истеъмолчиларнинг электрга камроқ пул тўлашига имкон берган энергетик сектордаги коррупциявий схемани фош этди.

Шаҳар электр тармоғининг ўнлаб назоратчилари муайян тўлов эвазига корхоналар ва алоҳида фуқароларнинг ҳисоблагичлари кўрсаткичларини пасайтириб беришган. Энерготармоқлар кам даромад олишган, аммо истеъмолчилар пулларини фирибгарлик йўли билан бўлсада, тежашгани учун мамнун бўлишган.

Милиция в Таджикистане раскрыла схему воровства электричества с участием контролеров
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:14 0:00

Экспертларнинг қайд этишича, Тожикистонда электр тармоқлари ходимлари томонидан фирибгарлик ва ўғирликлар содир этиши кўп учрайдиган ҳолатлардан. Айрим маълумотларга кўра, Тожикистонда ишлаб чиқариладиган жами электр энергиянинг 10 фоизга яқини йўқотиш сифатида ҳисобдан чиқарилади ва ҳеч ким томонидан қопланмайди. Аммо бундай “йўқотиш”нинг аниқ рақамини ҳеч ким билмайди.

Рудакий шаҳрида яшовчи Расул Юсупов карточкали элкектр ҳисоблагичларни кўрсатади. Уларни беш йил илгари электр қуввати йўқотишларини камайтириш бўйича синов лойиҳаси доирасида ўрнатишган. Ўшандан бери агар электр компания олдиндан пул тўлови амалга оширилган тақдирда розеткаларда энергия бўлади. Бу кишининг сўзларига кўра, бундай схеманинг камчиликлари бор: агар пул бўлмаса, уйда чироқ бўлмайди. Бироқ энг муҳими, унинг уйига шаҳар чироқ идорасидан текширувчилар келмайди.

"Ҳисобда тўланган йигирма киловаттдан камроқ маблағ қолса, ҳисоблагич сигнал беради. Мен картамни олиб, шаҳар чироқ идорасига ҳисобни тўлдиргани бораман", – дейди Юсупов.

Ҳозирча бундай олдиндан тўланадиган электр ҳисоблагичлар Душанбедан узоқ бўлмаган Рудакийда ўрнатилган. Электр тармоқлари пул тўламайдиганлар муаммосини ечиш ва ҳисоблагичлар билан боғлиқ фирибгарлик эҳтимолини бартараф этиш мақсадида бу қадамга қўл урган. Улардан энг кенг тарқалгани – электр энергияни етказиб берувчи компания ходимлари билан истеъмолчилар ўртасидаги тил бириктирув бўлиб, назоратчи пул эвазига ҳисоблагич кўрсаткични айлантириб беради.

Душанбе шаҳри бўйича ички ишлар бош бошқармаси яқинда ҳисоблагич билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича қўлга олинганларнинг видеосини кўрсатди. Тожиддин Собиров исмли эркак шундай ҳикоя қилади: "Назоратчилар менга ҳисоблагич беришди, мен эса уларни Муҳаммадга бердим. У ҳисоблагич кўрсаткичини какмайтириб берди ва мен уларни назоратчиларга қайтариб бердим".

Шунга ўхшаш схема бир неча йил олдин Россиянинг Шимолий Кавказ республикаларида ҳам фош этилган. Бироқ бу газ истеъмолига тааллуқли эди.

Рудакийда коррупцияга ва тўловдан бўйин товлайдиганларга қарши курашда муайян муваффақиятларга эришилганига қарамай, бутун Тожикистон бўйлаб электр истеъмол қилишнинг олдиндан тўлов тизимини ҳозирча жорий этганларича йўқ. Шунга қарамай Тожикистон пойтахти ва бошқа шаҳарларда бадният қарздорларни шунчаки электр тармоғидан узиб қўйишмоқда.

Электр энергия етказиб бериш билан шуғулланувчи "Барки Тожик" давлат электр холдинги Тожикистондаги йирик зарар билан ишловчи корхонадир. Компаниянинг электр ишлаб чиқарувчилар одидаги, сармоявий лойиҳалар ва солиқлардан қарздорлиги 2 миллиард 800 миллион доллардан ошиб кетди. Аммо ҳукумат компанияни оқимда ушлаб турибди.

XS
SM
MD
LG