Ссылки доступа

Туркия Қирғизистонга парламент сайловлари ўтказиш учун $100 минг беради


Қирғизистон сайловлар ўтказиш учун Туркиядан 100 минг доллар ёрдам сўради.

Туркиянинг ҚРдаги элчихонасининг маълум қилишича, Қирғизистон сайловчиларни идентификация қилиш жиҳозлари, овоз беришда автоматик қути ва монитор сотиб олиш учун молиявий ёрдам сўраган.

Шунингдек, Туркия Ҳамкорлик ва Мувоффиқлаштириш Агентлиги (TİKA/ТИКА) Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг 21 нафар ходими учун сайловлар хавфсизлиги масаласида тренинг ўтказди. Бундан ташқари, Туркия сайловларга ўз кузатувчиларини юборади.
Республиканинг 2020 йилги бюджетида бу йил ўтказиладиган сайловлар учун 732 млн сом ажратиш кўзда тутилган. Бироқ, кейинроқ МСК ҳаражатлар 446,9 млн сом (5,6 млн доллар)гача қисқартирилишни билдирди.

Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтади. Унда 16 та партия иштирок этади.

XS
SM
MD
LG