Ссылки доступа

Кремль «Шимолий оқим – 2»ни Навальний иши билан боғламасликка чақирди


Кремль Германия ва Россияни боғлайдиган Болтиқ денгизи тубидан ўтувчи “Шимолий оқим-2” газқувирини Берлиннинг таъкидлашича, Россияда заҳарланган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний иши билан боғламасликаа чақирди.

Германия “Шимолий оқим-2” лойиҳасини фаол ҳаётга татбиқ этишни истайди, аммо канцлер Ангела Меркель бошчилигидаги ҳукмрон каолиция агар Москва Алексей Навальнийнинг этимолий заҳарланиши билан боғлиқ терговда ҳамкорлик қилмайдиган бўлса, у ҳолда Германия газ қувури лойиҳасидан чиқиши керак, деган чақириқлар билан тўқнаш келмоқда.

Навальний 20 август куни Томскдан Москвага парвоз қилаётган самолётда ўзини ёмон ҳис қилди. Учувчи самолётни Омскка қўндиришга қарор қилди, бу ерда сиёсатчи №1 тез тиббий ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилди. Кейинроқ Омскдан кома ҳолатида Берлинга олиб келинди, бу ерда бундесвер лабораторияси экспертлари Навальнийнинг организмида «Новичок» гуруҳига оид заҳарли модда борлигини аниқлади.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков чоршанба куни журналистлар иштирокида ўтказилган масофали матбуот алоқада “Шимолий оқим-2”ни қандайдир сиёсийлашган мавзуда тилга олиниши тўхтатилиши кераклигини айтди. Бу тижорий лойиҳа бўлиб «тўлалигича Россия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари, биринчи навбатда Германия манфаатларига мос тушади», – деди Песков.

Украина ва ЕИга аъзо мамлакатлар – Польша, Эстония, Латвия ва Литва –«Шимолий оқим – 2»га қарши чиқмоқда, Қўшма Штатлар эса санкция жорий қилган ҳолда бу лойиҳани ҳаётга татбиқ этилишига қарши ҳаракат қилмоқда, бу ўз навбатида айрим Европа давлатларида норозиликларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, Германия ҳукуматининг таъбирига кўра мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальный заҳарланган “Новичок” солинган шиша Томскдаги меҳмонхонадан олиб чиқилган. Бу ҳақда "Проект" нашри ва Навальнийнинг инстаграмдаги блоги хабар берди.

Шундан англашилса бўладики, сиёсатчи аэропорт ёки самолётда эмас, балки меҳмонхонада заҳарланган. Аввалроқ, "Тайга.инфо" нашри меҳмонхонанинг минтақадаги амалдорлар ва куч ишлатиш салоҳиятига эга раҳбарлар билан боғлиқлик жойи борлигини ёзган эди.

XS
SM
MD
LG