Ссылки доступа

ҚР собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев СИЗОга икки ой муддатга жойлаштирилди


Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев 15 ноябрга қадар ҳибсда ушлаб турилади. Бу борадаги қарор Биринчи май туман суди томонидан қабул қилинди.

Собиқ вазирнинг қариндошларининг айтишича, у пойтахтдаги СИЗО-1 олиб борилди.

Чолпонбаев Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати томонидан 15 сентябр куни совуққонлик ва хизмат ваколатарини суиистеъмол қилиш гумони билан ушланди. Молия полицияси маълумотига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маъсул шахсларига нисбатан совуққонлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. «Аниқланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги раҳбарлар ўз хизмат ваколатларидан фойдалаланган ҳолда консультация хизматини кўрсатиш учун даромад келтирмайдиган шартномаларни тузган, бу ўз навбатида давлат бюджетига 9 миллион сом миқдорила зарар етказган», — дея хабар беради Молия полицияси.

Космосбек Чолпонбаев 2018 йил 20 апрелдан 2020 йилнинг 1 апрелига қадар соғлиқни сақлаш вазири бўлди.

Шу йилнинг июл ойида мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши чорарлар кўрилиши масаласида вазирликда текширув олиб борилаётганида Космосбек Чолпонбаев сўроққа чақирилди.

31 март куни Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Жээнбеков коронавирус кириб келишини огоҳлантириш мақсадида етарлича иш қилмаган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва КОВИД-19га қарши кураш республика штабинитанқид қилган эди. Шундан сўнг Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига биноан бош вазир ўринбосари Алтинай Омурбекова ва Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ишдан олинган эди.

XS
SM
MD
LG