Ссылки доступа

Қозоғистонда бир кунда COVID-19 ва “зотилжам”дан олти киши вафот этди, яна 100 киши оғир аҳволда


Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 78 та коронавирус инфекцияси билан боғлиқ холат қайд қилинди. Бу беморлар ПЗР-тести ташхиси орқали аниқланди.

Бир кунда Нур-Султонда — 25 та ҳолат, Шарқий Қозоғистон вилоятида бешта кам бемор анитқоанди. Олмаотада сўнгги 24 соатда етти киши қўшилди, Қарағанда вилоятида беш бемор қайд қилиди,қолган минтақаларда бештадан кам бемор.

Бешта минтақа — Чимкент шаҳри, Олмаота, Туркистон, Қизил Ўрда ва Мангистау вилоятларида бирорта хам бемор қайд қилинмади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, сўнги бир кунда коронавирус инфекциясидан 155 киши соғайди, тўрт бемор вафот этди.
Айни дамда коронавирус инфекциясидан 3 835 киши, улар орасида 40 бола даволанмоқда. Стационарларда 1 967 бемор бор, амбулаторияда — 1 868 киши даволанмоқда. 100 кишининг аҳволи оғир, 13 нафари ўта оғир, 15 киши ИВЛ аппаратига уланган.

Бир кун давомида 242 киши шифокорларга мурожаат қилди, уларда «ковидосифат зотилжам» аниқланди. Расмийлар уларни коронавирус инфекцияси умумий статистикасига киритмайди.

Бир кунда «ковидосифат зотилжам»дан икки киши вафот этди.
Шу тариқа, 1 августдан бери «ковидосифат зотилжам»га 30 579 киши чалинди, 337киши вафот этди, 26 533 бемор соғайди.

XS
SM
MD
LG