Ссылки доступа

Тожикистон ва Афғонистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида Битим имзолайди


Тожикистон ва Афғонистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида Битим имзолайди. Бу ҳақда 17 сентябр куни Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Ҳужжатни имзолаш санаси аниқ эмас. Тожикистон стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни Россия, ХХР, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан имзолаган.

Тожикистон ва Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирлари бошчилигидаги делегациясининг Душанбеда бўлиб ўтган учрашувида, Афғонистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари баёнот бериб, томонлар ҳамкорликни ривожлантиришлари ва стратегик ҳамкорлик доирасида биргаликла хавфсизликни таъминлаш дастурини амалга оширишлари мумкинлигини такидлади, дейилади Афғонистон ТИВ хабарида. Қобулнинг таъкидлашича, Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин мамлакатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни олқишлаган. Ҳозирча Тожикистон расмийлари бу хабарни изоҳламади. Тожикистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви борасида Тожикистон ТИВ тарқатган расмий хабарда таъкидланишича, «Тожикистон Афғонистон билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида хуқуқий доираларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр ва айни дамда томонлар турли масалалар бўйича ҳамкорлик борасида янги ҳужжатларни кўриб чиқмоқда».

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариб турган Ханиф Атмар икки кунлик ташриф билан Душанбеда бўлиб турибди. Пайшанба куни Афғонистон ташқи ишлар вазирини президент Эмомали Раҳмон қабул қилди.

Афғонистон ТИВнинг таъкидлашича, Душанбе Қобулнинг мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб қувватлайди ва 12 сентябрда Дохада бошланган афғонлараро музокоралар жараёнини табриклайди.

Тожикистон “Толибон” ҳаракатини тан олмайдиган ва радикал гуруҳга қарши Қобулни қўллаб- қувватлайдиган Афғонистоннинг ягона қўшнисидир.

Тожикистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарларининг Душанбедаги учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг устивор йўналишларидан бири энергетика сектори экани таъкидланди.

«Тожикистон қўшни Афғонистонга мунтазам равишда электроэнергия етказиб беришни кўпайтириш ва таъминлаш борасида зарур чораларни кўришга тайёр. Бу борада икки мамлакат CASA-1000 минтақавий лойиҳасини ишга тушириш муддатини тезлаштиришда амкорлик қилиши муим аҳамият касб этади», дея хабар беради Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Ханиф Атмар учрашувда Афғонистон тожик электроэнергиясига муҳтожлигини таъкидлаб ўтди. Хабарларга кўра, Афғонистоннинг “Брешна” энергетика компанияси раҳбари ҳам Душанбеда бўлиб турибди ва тожикистонлик ҳамкасблари билан Афғонистонга Тожикистон электроэнергияси экспортини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда.

Тожикистоннинг «Барки точик» энергохолдинги 27 июлдан Афғонистонга тожик электроэнергия экспорти ҳажмини қисқартирди. Бунга Вахш дарёсидаги сув оқимининг озайиб кетиши сабаб бўлди, дея баёнот берган эди компания раҳбари Мирзо Исмоилзода. Афғонистоннинг «Брешно» компанияси ҳам Тожикистон электр экспортини 90 фоизга камайтирганини тасдиқлади. Бугунги кунга қадар Тожикистон Афғонистонга ҳар куни 320 МВт экспорт қиларди, энди бу кўрсаткич 40 МВт га қисқарди, дея ўшанда хабар берган эди компания.

Сентябр ойи бошларида «Брешна» компанияси баёнот бериб, Тожикистон расмийлари Афғонистонга электроэнергия экспорини аввалги ҳажмда қайта тиклашга рози эканини билдирган эди. Бу Нурек ГЭСининг сувомбори сувга тўлгани сабаб бўлгани айтилади. Сув омборида сув даражаси 3 сентябр куни энг юқори кўрсаткичга етди, дея хабар берди тожик компанияси. “Барки точик” компанияси матбуот котиби Нозиржон Ёдгорий 7 сентябр куни Радио Озоди билан суҳбатда айни дамда Тожикистон ҳар куни Афғонистонга 53 МВт ёки 1 млн. 300 минг кВт/соат электроэнергия етказиб бераётганини айтган эди.

Сирожиддин Мухиддиннинг Ханифа Атмар билан учрашувида, Тожикистон мамлакатлар ўртасида янги транспорт йўлаги қуришга интилаётгани ва ўзаро ҳамкорликда минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Душанбе KTAI (Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон) транзит йўлагини ташкил этилишини тўлалигича қўллаб-қувватлайди ва унинг самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни яратиб беради, дея баёнот берди Тожикистон ТИВ раҳбари. “Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон” темирйўл дастури доирасида “Жалодиддин Румий - Қуйи Панж” темир йўл лойиҳаси ва Панж устига қуриладиган кўприк лойиҳаси келишиб олинди, қурилиш тез орада бошланади.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, бу лойиҳа Тожикистон, Афғонистон ва Эрон ўртасидаги темир йўлнинг маълум қисми бўлади ва “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлагини боғлайди.

XS
SM
MD
LG