Ссылки доступа

Собиқ модел Трампни узой йиллар олдин зўравонлик қилганликда айблади


Дональд Трамп

Собиқ модел Эми Доррис АҚШ президенти Доналд Трампни жинсий зўравонликда айблади. Бу ҳақда The Guardian ёзади.

Доррисга кўра, ҳодиса 1997 йил Нью-Йоркда, теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионатида Трамп билан тўқнашиб кетган кезларда содир бўлган. Ўша пайтда у бизнес билан шуғулланган. Учрашувдан кейин Трамп гўёки уни қучоғига босишга уринган.

Президент адвокатлари унинг шаънига ёғдирилаётган айбловларни рад этмоқда. Ҳимоя томонининг таъкидлашича, модел ҳодиса ҳақида Трампга гапирмаган ва юз берган воқеани полицияга хабар бермаган. Адвокатлар фикрича, айблов томон айбловлари сиёсий туҳмат бўлиши мумкин, негаки бу ҳақда АҚШдаги президентлик сайловига ҳеч қанча вақт қолмаган бир пайтда маълум бўлмоқда. Сайлов 3 ноябрга белгиланган.

Президент Трампга нисбатан жинсий тегажоқлик ҳақидаги айбловлар биринчи марта илгари сурилаётгани йўқ. Аввалги сайлов вақтида Трамп гўёки аёлларга тегиниши мумкинлиги, негаки юлдуз экани борасида мақтанаётгани акс этган аудиоёзув тўполон келтириб чиқарганди. Ўшанда Трамп ўз сўзлари учун кечирим сўраган.

XS
SM
MD
LG