Ссылки доступа

Қирғизистон ташқи қарзи даражаси ЯИМнинг 56,2 фоизигача ўсди


2020 йилнинг 31 июли ҳолатига кўра, давлатнинг ташқи қарзи миқдори 4 миллиард 169 миллион 600 минг долларни ташкил этади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизматидан хабар беришди.

Қайд этилишича, вазирлик “доимий асосда ташқи қарздорлик даражасини пасайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда”. 2019 йилнинг охирида ташқи қарз даражаси ялпи ички маҳсулотнинг 45,5 фоизигача пасайтирилган, аммо 2020 йили COVID-19 пандемияси билан боғлиқ инқироз туфайли ялпи ички маҳсулотнинг 56,2 фоизигача ўсди.

Молия вазирлигидагилар айрим депутатларнинг 2020 йили Қирғизистоннинг ташқи қарзи 1 миллиард долларга ўсганлиги ҳақидаги иддаоларини рад этиб, 337 миллион доллар ташқи молиявий ёрдам олинганини, унинг 269 миллион доллари кредитлардан иборатлигини маълум қилди.

Январ ойидан августга қадар республика бюджетидан ташқи қарзни қоплаш учун 8 миллиард 852 миллион сом ажратилган. Башоратларга кўра, 2020 йилнинг ниҳоясида ташқи қарз 4 миллиард 323 миллион 600 минг долларни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG