Ссылки доступа

Қозоғистонда артистларга оид янги қонунлар муҳокама қилинмоқда (видео)


Қозоғистонда хонандалар концертдан аввал томошабинларни фонограмма борасида огоҳлантиришлари ва «жонли» ижродаги концертга нисбатан чипталар арзон сотилишига мажбур қилишни исташмоқда.

Парламентда шунингдек, аньанавий қозоқ қўшиқларини бузиб талқин қилиниши ва уларни замонавий услубда ижро этилиши ҳам тақиқланиши борасида таклиф берилди, шу билан бирга саньаткорларга концертларда ўзларини ноўрин тутишлари, масалан дейлик, саҳнага маст ҳолда чиқиш ва томошабинларни ҳақоратлашлари ҳам тақиқланади. Бу қонунларнинг ҳаммаси Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси томонидан қабул қилинди, энди юқори палата кўриб чиқиши керак.

Без фонограммы и переделок казахских песен: новые правила для певцов в Казахстане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:14 0:00

Қозоғистон артистларининг иш қоидалари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Депутатлар учун энг муҳими фонограммага қарши кураш бўлди.

"Артист бир нарсани ҳал қилиши керак: жонли куйласа – бошқа ставкада, фонограмма орқали куйласа бошқа ставкада, яъни сал камроқ ҳақ олиши керак. Халқ тили билан айтганда фонограмма орқали қўшиқ куйлаганларга хақни пул билан эмас, балки пулнинг ксеронусхаси билан тўлаш керак, – дея баёнот берди Қозоғистон парламенти қуйи палатаси спикери Нурлан Нигматулин. – Бу томошабин ва ижрочи ўртасидаги муносабатларнинг навбатдаги босқичи бўлади. Бунга ҳам албатта келамиз, [фонограмма] тўлалигича тақиқланиши лозим".

Қозоғистонлик кўплаб артистлар, айниқса жонли ижро этувчилар янги қонунларни маъқуллашмоқда Аммо бу чекловларнинг бажарилишига кўпчилик ишонмаяпти.

"Менинг фикримча, очиқ айтиш керак, бу ярим ўлчов. Уларни буни бажариш ёки бажармаслиги бу иккинчи масала. Аммо, хақиқатни айтадиган бўлсак, мамлакатимизда кўп кузатилгани каби, бу коррупция учун яна бир йўл бўлади, – дейди хонанда ва композитор Айдос Сагат. – Одамлар ниманидир албатта ўйлаб топишади. Барибир бу ишларни қилувчи одамлар топилади. Аммо мен жонли ижро қиммат туриши керак деган фикрга қўшиламан".

Казахстан: мелодии и ритмы зарубежной эстрады
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:30 0:00

Музикант ва продюсер Олжас Байкановнинг фикрича, Қозоғистонда фонограмма тўғрисидаги қонунни10 йил муқаддам қабул қилиш керак эди. Аммо у, ўртадаги фарқни томошабинлар билармикан, деган саволни ҳам беради.

"Одамларга барибир - хонанда жонли куйлаяптими ёки фонограммада, – дейди Байканов. – Масалан, Ольга Бузова Қозоғистонга келади ва концерт беради. Ҳамма у қўшиқ айта олмаслигини, у фонограмма орқали қўшиқ куйлашини билишади. Аммо барибир зал томошабинга тўлади, одамлар унинг концертига тушадилар. Даража анча паст бўлишига қарамай, одамлар учун қизиқ".

Парламент депутатларининг фикрича, фонограмма орқали ижро этиладиган концерт чипталари жонли ижродан арзон бўлиши керак, артистлар одамларни концертга чорлашдан аввал қўшиқни жонсиз ижро этишларидан огоҳлантиришлари лозим.

Аммо Байканов қонун жуда юзаки эканини, маданият соҳасидаги реал муаммолар бартараф этилмай қолаверишини айтади. "Бизда кўп одамларни тўплайдиган, чиптаси арзон бўладиган катта заллар йўқ. Бизнинг заллар 700-800 кишига мўлжалланган. Бу залларда артистлар жонли ижро этишлари учун чипталар нархи 100-200 доллар бўлиши керак. Бу реал эмас!", дейди Байканов.

Парламетнинг айрим депутатлари ижро этиладиган қўшиқлар сифатини ҳам мувофиқлаштириб туришни исташмоқда. Масалан Айдос Тасболатов, артистларга аньанавий қозоқ қўшиқларини бузиб талқин қилишлари ва замонавий руҳ берилиши тақиқланиши лозимлигини айтмоқда. Артистлар бу каби ўзгаришлар қонунда акс этишига шубҳа билан қарашмоқда, ҳамда бу ғояни умуман ўринсиз дейишмоқда.

"Тўла тақиқ керак эмас. Аранжировка орқали қўшиқ бузилиши ҳам, яхшиланиши ҳам мумкин. Агар сифатли ишланса яхшику, нима учун бу ишни қилиш керак эмас? – дейди композитор Алтинбек Коразбаев. – Ахир бу янги тенденция, янги йўналиш-ку. Биз бутун дунём сингари замон билан бирга қадам ташлашимиз керак!".

XS
SM
MD
LG