Ссылки доступа

Президент Бердимухамедов ҳазил илмий Шнобел мукофоти совриндорлари сафида


Президент Гурбангулы Бердымухаммедов, находясь в отпуске ловит рыбу и листает прессу, описывающую его «успехи», 15 июля, 2020
Президент Гурбангулы Бердымухаммедов, находясь в отпуске ловит рыбу и листает прессу, описывающую его «успехи», 15 июля, 2020

17 сентябр куни Гарвард университетида 2020 йилги Шнобел мукофотининг (Ig Nobel Prize) 30-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳазил илмий мукофот билан «сизни аввалига кулдирадиган, сўнг ўйлантирадиган» тадқиқотлар муаллифлари тақдирланади, дея хабар беради Би-би-си рус хизмати.

Мукофотнинг тиббиёт соҳасидаги лауреатлари сифатида АҚШ президенти Дональд Трамп, Россия президенти Владимир Путин, Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенко, Бразилия президенти Жаир Болсонару, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдоған, Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор, шунингдек Туркманистон президенти Гурбангулы Бердимухамедов борлиги эълон қилинди.

Шнобел қўмитасининг баёнот беришича, мукофотлар "олимлар ва шифокорларга қараганда сиёсатчилар одамларнинг ҳаёти ва ўлимига кўпроқ таъсир ўтказа олишларини Covid-19 пандемияси орқали кўрсата билганликлари учун" топширилди.

Мукофот ташкилотчиларининг сўзларига қараганда, мазкур мукофотга лойиқ кўрилганлар «аввалига сизни кулдириш, сўнг ўйлашга мажбур қиладиган ютуқлари учун» тақдирланмоқда.

Коронавирус пандемияси боис тақдирлаш маросими бу йил онлайн тарзда бўлиб ўтди, пул мукофоти сифатида ғолибларга Зимбабвенинг 10 триллион доллар миқдоридаги банкнотаси топширилди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов Шнобел мукофотига соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари учун сазовор бўлди. Президент бўлганидан сўнг ёзувчилик қобилиятини кашф қилган, шунингдек бошқа соҳаларда ҳам ўзининг турли истеъодини мунтазам равишда кўрсатиб келаётган Бердимухамедов ўн тўрт йиллик ҳукмронлиги даврида 50 дан ортиқ китоб ёзди.

Глобал коронавирус пандемияси даврида Туркманистон хукумати президент Бердимухамедовнинг асарларидан бирига таянган ҳолда касалликнинг тарқалишига қарши чоралар кўрди, президентнинг бу китобида мамлакат худудларида ўсадиган доривор ўсимликлар ҳақида ҳикоя қилинади.

13 март куни президент Гурбангули Бердимухамедов коронавирусдан исириқ ва қалампирли макарон орқали ҳимояланиш борасида тавсия берди. Президент баёнот берар экан, исириқ «кўплаб касалликларга» қарши самарли восита эканлигини айтди. Шундан кейин мамлакат бўйлаб исириқ тутатиш бошланиб кетди.

Туркманистон раҳбарияти ярим йилдан бери мамлакатда коронавирус йўқлигини айтиб келади.

Саксаул и могильник против коронавируса
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:05 0:00

XS
SM
MD
LG