Ссылки доступа

Қашқадарёда 47 ёшли мактаб директори ҳожатхонада осилган холда топилди


Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги мактаблардан бирининг директори мактаб ҳудудидаги ҳожатхонада осилган холда топилди.

У ўзини осиб, жонига қасд қилгани айтилмоқда. Ушбу холатни текшираётган Қашқадарё вилоят прокуратурасига кўра, мактаб директори ўлимидан олдин 3та хат ёзиб қолдирган.

Хатлардан бирида директор мактаб ўқитувчиларидан «ҳар қандай шароитда ҳам коррупцияга йўл қўймаслик»ни сўраган.

Прокуратура маълумотига кўра, Китоб туманининг «Боғбон» МФЙ, Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Л.Э. ва бошқалар 2020 йил 8 сентябрь куни Китоб туман прокуратурасига мурожаат қилиб, жияни Т.Н. ўз жонига қасд қилганлигини айтган ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаат прокуратурада қайд этилиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Аниқланишича, директор ўзи раҳбарлик қилиб келган мактабнинг маъмурий биноси ҳожатхонаси болорига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган.

Туман ИИБ ходимлари Т.Н.нинг ўлими ҳолатини аниқлаш мақсадида марҳумнинг уйига борганида, марҳумнинг қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик учун уни юрак хуружидан вафот этган, деган ва жасадни шу куннинг ўзида дафн қилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида туман ХТБ, туман ИИБ ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш марказининг Китоб тумани бўлими ходимлари ҳаракатига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.

XS
SM
MD
LG