Ссылки доступа

Тожикистоннинг Хорогида ишқибозлар ўртасидаги муштлашувда 21 киши жароҳатланди


Хорогда маҳаллий иккита жамоа ишқибозлари ўртасида муштлашув бўлиб ўтди. Тўқнашув 19 сентябр куни Хорогдаги №2 ўрта мактаб стадионида бўлди. Бу ерда «Гулакен» ва «Юқори Хорог» жамоалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Жанжал иштирокчилари бир бирларига қарата тош улоқтирдилар, бунинг оқибатида 21 киши жароҳат олди, дея хабар берди Тожикистон Ички ишлари вазирлиги. Маҳаллий мактабнинг 20та ойнаси ва яқин атрофдаги уйларнинг 7 та ойнаси синди.

Ҳуқуқ тартибот идорасининг хабарига кўра, ишқибозлар 6та автомашина ойнасини, «Амонатбанк»нинг 5та ойнасини синдирган ва футбол майдонини ўзида талон-тарожликка йўл қўйилган.

Жиноий иш қўзғатилди, жанжал иштирокчиларини қидириш давом этмоқда. Муштлашув сабаблари ҳақида хабар берилмади.

Хорогдаги №2 ўрта мактаб директори Гулруз Наврўзовнинг Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, тўқнашув «Гулакен» «Юқори Хорог» жамоаси устидан 2:1 ҳисобда ғолиб бўлганидан кейин бошланган. «Ишқибозлар бир бирларига қарата тош улоқтира бошладилар. Улар уят сўзларни айтиб сўкинган ҳолда бақиришди, ойналарни синдиришди. Жанжал 10-15 дақиқа давом этди. Шундан сўнг ишқибозлар катта кўчага чиқдилар ва оммавий муштлашув бошланди», дейди Наврўзов.

Унинг айтишича, маҳаллий расмийлар мактаб биносини кўздан кечиришди ва айни дамда кўрилган зарар ўрганилмоқда.

Радио Озоди манбасининг айтишича, шаҳар ички ишлар бўлими қаршисида ҳам жанжал юз берди ва бир соатча давом этди.

Тоғли -Бадахшон мухтор вилояти расмийлари ҳозирча Хорогдаги муштлашув юзасидан изоҳ бермади.

ТБМВ маъмурий маркази Хорогда авваллари ҳам ёшлар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган эди. 2018 йилда шаҳарда қўшимча постлар ўрнатилган бўлиб ҳамон амал қилмоқда.

XS
SM
MD
LG