Ссылки доступа

Ҳар қандай йўл билан Россияга: тожикистонликлар Минск ва Дубайга авиачипта сотиб олмоқда


У одной из авиакасс в Душанбе

Тожикистоннинг ўнлаб аҳолиси Душанбе-Минск-Душанбе рейси учун чипта сотиб олиш мақсадида авиакассаларда навбатда турибди. Яқинда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги «Сомон Эйр» авиакомпанияси 2020 йилнинг 21 ва 27 сентябр кунлари шу йўналишлар бўйича чартер рейсларни амалга оширишини маълум қилди.

Чартер рейслари Белорус Республикаси ва Украинада таълим олаётган тожикистонлик талабаларни, шунингдек хорижий давлат фуқороларини олиб кетиш учун мўлжалланган, дейилади ташқи сиёсат маҳкамаси хабарида.

Душанбе-Минск-Душанбе рейси учун авиачипталар Тожикистон Таълим ва фан вазирлигининг рўйхати бўйича сотилмоқда, бироқ юзлаб меҳнат мигрантлари чипта сотиб олиш ва белорус ҳудудлари орқали Россияга бориш умидини йўқотмаган.

Душанбеда яшовчиОдина Неъматзод 21 сентябр куни пойтахтдаги авиакассалардан бирида ўз навбатини кутди. «Мен Россия рейси учун давлат хизматлари Ягона порталида рўйхатдан ўтган эдим ва махсус электрон формани тўлдирган эдим. Бу самарасиз бўлди. Энди Минскача чипта олмоқчиман», дейди у Радио Озоди мухбирига.

Тожикистон пойтахтида яшовчи Саиджон Сатторий қиммат нархда бўлса ҳам авиачипта сотиб олишга тайёрлигини билдирди.

Россия 21 сентябрдан Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон билан авиапарвозларни қайта тиклади. Тожикистон ва Россия ўртасида мунтазам парвозларнинг қачон тикланиши аниқ эмас.

Тожикистон ТИВ Ахборот ва матбуот департаменти бошлиғи ўринбосари Амриё Бобоевнинг таъкидлашича, Тожикистон расмийлари22 июлдаёқ Россия томонини авиапарвозлар қайта тикланишига тайёр эканлигидан хабардор қилган ва тожик авиакомпаниялари барча санитар талабларга амал қилган ҳолда парвозларни амалга оширишига ишонтирилган. «Москвада ўз навбатида мунтазам парвозлар санаси икки мамлакат авиарасмийлари ўртасидаги музокораларда аниқланиши юзасиданмаълум қилдилар. Музокоралар давом этмоқда, сўнги қарорни Россия беради», - дея таъкидлади Тожикистон ТИВ расмий вакили.

Тожикистоннинг бошқа мамлакатлар, жумладан Россия билан авиапарвозлари март ойида коронавирус хавфи туфайли вақтинча тўхтатилган эди. Ҳозир тожик фуқороларини Россия шаҳарларидан олиб келиш мақсадида фақат чартер рейслари амалга оширилмоқда.

Тожикистон ТИВ яқинда «Сомон Эйр» авиакомпанияси 16 - 30 сентябр оралиғида қўшимча 71 та чартер рейсини амалга оширишини маълум қилган эди. Бу қарор КОВИД-19 тарқалишининг олдини олишни кучайтириш Республика штаби томонидан қабул қилинди. Москва, Санкт-Петербург, Казань, Краснодар, Новосибирск, Екатеринбург, Иркутск, Уфа ва Сургутга амалга ошириладиган барча чартер рейслари Россия расмийлари билан келишилган, дейилади хабарда.

«Сомон Эйр» авиакомпанияси 21 сентябр куни Радио Озодига самолётлар Россияга бўш парвоз қилаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга айрим тожик мигрантлари Москвага Дубай орқали парвоз қилишга ҳаракат қилмоқда. Душанбе-Дубай-Москва рейси учун чипта нархи $1300. Радио Озодига Flydubai ва «Сомон Эйр» вакилларининг айтишларича, улар Дубайгача парвозни кафолатлайдилар, у ерданМосквага фақат Россия фуқорларигина учиб кетишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG