Ссылки доступа

Қирғизистон Медиаҳамжамияти партияларни сўз эркинлиги тўғрисида Битим имзолашга чақирмоқда


Қирғизистон журналистлар ва блогерлар Ташаббус гуруҳи сўз эркинлиги тўғрисида Шартнома имзолаш борасида сиёсий партияларга чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда «Журналистлар» Жамоат бирлашмаси маълум қилди.

«Журналистлар» Жамоат бирлашмаси, Қирғизистон мустақил журналистлар уюшмаси, айрим таҳририятлар, медиаэксперт ва журналистлар партияларга мурожаат қилиб мамлакатда сўз эркинлиги, демократия ва инсон хуқуқларини таъминлаш учун маъсулиятни ўз зиммаларига олишга ва шартномага қўшилишга чақирдилар.

Шартнома матнида ёзилишича, бунга қўшилган партиялар парламент томонидан қабул қилинадиган янги қонунлар ва қонуности актларида сўз эркинлиги раҳбатлантирилиши; сўз эркинлиги ва журналистларни ҳимоя қилувчи меъёрлар тикланиши; медиасекторни мувоффиқлаштириб турувчи норматив актлар ишлаб чиқилаётганида ОАВ соҳасидаги мустақил медиа ва экспертлар вакилларини иштирокини таъминлаш лозимлиги борасида хабардор қилинадилар.

Таъкидланишича, Қирғизстон суверенитетининг 29 йилида мамлакатда мунтазам равишда қонун йўли билан сўз эркинлигини чеклаш, оммавий ахборот воситалари ва фуқоролар учун қўшимча чекловлар жорий қилишга уринишлар, шунингдек журналистларга, блогерларга, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ва оддий фуқороларга нисбатан жисмонан ва маънан босимлар бўлди.

Қирғизистонда сайловлар 4 октябрга белгиланган. Сайловолди пойгасида 16 партия иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG