Ссылки доступа

Қозоғистоннинг бир нечта вилоятида парранда гриппи қайд қилинди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Қозоғистоннинг бешта вилоятида паррандаларнинг нобуд бўлиши қайд қилинди: бешта вилоятда парранда гриппи тасдиқланди, иккита вилоятда текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда 21 сентябр куни бўлиб ўтган брифингда марказий коммуникациялар хизмати маълум қилди.

«Бугунги кунда Қозоғистон Республикасининг бешта вилояти 26та туманидаги 47та аҳоли пунктида парранлаларнинг нобуд бўлиши қайд қилинди. Шахсий томорқаларда нобуд бўлган паррандалар сони 12 926 тани ташкил қилади, шунингдек Шимолий Қозоғистон вилоятидаги паррандачилик фабрикаларида 41 мингта парранда нобуд бўлди», - дея хабар берди қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари Гульмира Исаева.

Унинг сўзларига қараганда, булар Шимолий Қозоғистон, Оқмола, Қостанай, Павлодар ва Қарағанда вилоятларидир. Охирги иккита вилоятда лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.

Куни кеча Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Шимолий Қозоғистон вилоятида “қушларнинг юқорипатоген гриппи тарқалишига қарши кураш” чоралари тўғрисида хабар қилди. Вазирлик маълумотига кўра, 9 дан 16 сентябргача Шимолий Қозоғистоннинг еттита туманида турли турдаги уй паррандаларининг гриппи қайд этилган.

«Миллий референт маркази ўлатга қушларнинг юқорипатоген гриппи сабаб бўлганини аниқлади. Қабул қилинган қоидаларга мувофиқ, Қозоғистон касаллик авж олиши ҳақида ҳайвонлар соғлиғини сақлаш Бутунжаҳон ташкилотини хабардор қилган», — дейилади Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот хабарида. Матбуот хизмати хабарига кўра, минтақага вакциналар келтириб, ҳудудни дизинфекция қилишмоқда, паррандалар жасадини йўқ қилишмоқда. 17 сентябрдан бошлаб парранда ва унга яқин маҳсулотлар келтирилишига таъқиқ қўйилди. Россия билан чегарадош ҳудудларда ҳайвонларни эмлаш учун “қушларнинг юқорипатоген тумовига қарши миллий дори-дармонлар” ажратилган. Бу каби чекловлар Қозоғистнинг бешта вилоятида амал қилмоқда.

Ўлган паррандалар эгаларига расмийлар ҳайвонларнинг ўртача ойлик бозор қиймати миқдорида товон пули тўлашга ваъда бермоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, 4,7 миллион паррандани эмлаш учун 1,4 миллион доза вакцина ажратилган. Яна бир миллион доза вакцина олиш режалаштирилган, бу дегани қўшимча равишда 3,5 миллион парранданинг эмланишини англатади. Парранда гриппи авж олишидан аввал 11,8 миллионта парранда эмланган эди.

Қозоғистонда парранда гриппи. Еттита туманда карантин эълон қилинди

Вазирлик ўлик паррандалар йўқ қилинишини, жойларда дезинфекциялаш кучайтирилишини маълум қилди.

Вазирлик вакилларининг маълум қилишича, аҳоли ўртасида парранда гриппига чалинганлар қайд қилинмади. Касалликка чалинган паррандалар билан ишлаган 400 киши шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

XS
SM
MD
LG