Ссылки доступа

Туркманистон расмийлари VPN ўрнатган одамларни таъқиб қилмоқда


Туркманистон хукумати мамлакатда юзага келган қийин вазият ҳақидаги хабарларни блокировка қилиб, ўзининг ниҳоятда ноаниқ мавқеини тузатишга уринмоқда.

Туркманистонда Интернетга уланиш ҳамиша ҳам осон бўлмаган, шунга қарамай мамлакат расмийлари “туҳмат рухидаги маълумотлар”нинг мамлакатга кириши ёки ташқарига чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида янги кампания бошлади.

Хукумат VPN сифатида танилган виртуал тармоққа эга одамларни таъқиб қилмоқда, шунингдек уларни блоклаш чораларини кўрмоқда.

Репрессив чоралар сифатила талабаларни Интеренетдан тақиқланган сайтларга кирмаслик шарти билан фойдаланишлари борасидаги аризага қўл қўйишга мажбурлашмоқда.

Ҳатто туркман расмийлари Туркманистонда ярим расмий бўлган янгиликлар сайтининг шикоятидан сўнг мамлакат ташқарисидаги мухолифат гуруҳларининг YouTubeдаги сайтини ёпишга муваффақ бўлдилар.

Мамлакат аҳолисининг вирус билан боғлиқ вазият издан чиққани, шифохоналар беморларга тўлиб кетгани ва дори-дармон ҳамда шахсий ҳимоя воситаалари етишмаётгани борасидаги шикоятларига қарамай хукумат ҳамон мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқлиги ҳақида баёнот беришда давом этмоқда.

Туркман расмийлари Интернетни чеклаш йўли орқали айни шу хабар ва баёнотларни ташқи дунёга чиқишига халақит бермоқда.

Юзага келган мураккаб вазиятдаги янгиликлардан бири — туркман хукуматига нисбатан хорижда мухолифатнинг кучайиб бораётгани, хукуматга қарши чиқишлар, ҳатто президент Гурбангули Бердимухамедовни Туркманистондан ҳайдаб чиқариш борасидаги хабарлар Турканистонга кириб борди.

Бу аллақачон паранойик касаллигига чалинган туркман расмийларини мамлакат бўйлаб хавфсизлик чораларини кучайтиришга мажбур қилди.

Август ойи ўрталарида Радио Азатлиқ (Озод Европа Радиоси/Озодлик Радиосининг туркман хизмати) мамлакатдаги ягона интернет-провайдер — «Туркментелеком» — Германиядан олингани айтилаётган ҳамда Хитой мутахассислари томонидан ўрнатилган янги технолгиялардан фойдалана бошлагани борасида хабар берди. Бу технологиялар веб-сайтлар ва кўплаб VPN сервисларни самарали блоклай олади.

Туркманистонда одамлар VPN ёрдами билангина Туркманистон ташқарисидаги кўплаб сайтларга киришлари мумкин, шу сабабли хукумат телефон сотувчилари ва таъмирловчилаприни сўроқ қилишни, айрим ҳолларда ҳибсга олишни бошлаб юборди. Улар одамларнинг телефонларига VPN иловасини юклаганликда айбланмади . Биринчи хуқуқ бузилиши учун улар 15 кунга қамалишлари ёки жаримага тортилишлари мумкин, учинчи бор қўлга тушсалар — фаолиятларига чек қўйилади.

XS
SM
MD
LG