Ссылки доступа

Фуқароликка қабул қилиш онлайн тартибга ўтмоқда


Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасини модернизация қилиш орқали унинг таркибида "E-Fuqaro" идоралараро маълумотлар базасини жорий этиш топширилди.

Бу топшириқ Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 сентябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида акс этган.

Norma.uz қайдича, ушбу маълумотлар базаси асосида бундан буён:

фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш билан боғлиқ тартиб-таомиллар автоматлаштирилади;

фуқаролик масалалари бўйича тушган аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади ҳамда уларга тегишли муносабат билдирилади;

фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Шу тариқа Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, ундан чиқиш ҳақидаги аризалар эндиликда реал вақт режимида "E-Fuqaro" ИМБ орқали қабул қилинади.

XS
SM
MD
LG