Ссылки доступа

Россия-Қозоғистон чегарасида 3 мингдан ортиқ қирғизистонлик қолди


Қозоғистоннинг Россия билан чегарасида ҳамон 3200 қирғизистонлик чегарадан ўта олмаяпти.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасининг маълум қилишича, Қозоғистон орқали транзитни ташкиллаштириш масаласида музокоралар олиб борилмоқда. Таъкидланишича, 21 сентябр куни мигрантлар билан консул учрашди.

Оренбург вилояти ва Башкортостан Республикаси расмийлари билан қирғизистонликларга ёрдам кўрсатиш масаласида музокоралар ўтказилмоқда. Ҳозир улар Россия томони ташкиллаштирган чодирларда истиқомат қилмоқда.

Эчлчихонанинг қайд қилишича, Қозоғистон ҳозирча чегарани очмади ва қирғизистонликларни Россия-Қозоғистон чегарасига келмаслика чақирди.

Аввалроқ тарқатилган хабарда, мигрантлар Оренбург, Самара вилоятлари ва Башкортостан Республикаси ҳудудларига жойлаштирилгани айтилган эди. Қозоғистон чегара очилиши борасидаги саволга жавоб бермади.

Май, июль ва август ойларида Қирғизистон мигрантлари учун Қозоғистон орқали транзит йўлаги ташкил қилинган эди. Расмийлар уларни автобусларда олиб келишди. Унга қадар мингрантлар чодирлардан иборатлагерларда истиқомат қилдилар.

XS
SM
MD
LG