Ссылки доступа

Трамп БМТда қилган чиқишида коронавирусни тарқатгани учун Хитойни жавобгарликка тортишга чақирди


АҚШ Президенти Дональд Трамп БМТнинг 75-Бош Ассамблеясида чиқиш қилди. У ўз нутқида Хитойни коронавирусни тарқатишда, халқаро келишувларга риоя этмасликда айблади ва АҚШ халқаро терроризм устидан ғалаба қозонаётгани борасида баёнот берди.

БМТига қилган мурожаатида Трамп яна бир бор Хитойни КОВИД-19 коронавирус инфекциясини тарқатишда айблади ва COVID-19ни “хитойники” дея атади. У шунингдек, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб “бу ўлат”ни тарқатгани учун Хитойни жавобгарликка тортишга чақирди. Трампнинг баёнотига қараганда, инфекция тарқалиш босқичида Хитой халқаро қатновларни тўҳтатишни истамади ва касаллик тарқалишига имкон берди.

Трампдан кейин чиқиш қилган Хитой вакили ўзларининг шаънларига билдирилган айбловларни “мутлоқо асоссиз” дея атади.

Трамп шунингдек, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини қобилиятсизликда айблади ва ташкилот Хитой билан бирга ўйин ўйнаётганлигини айтди: гўёки ЖССТ аввалигакоронавирус аҳамиятини пасайтириб кўрсатган ва у ҳақда нотўғри маълумот тақдим қилган. 2020-йилнинг баҳорида АҚШ ЖССТ таркибидан чиқди ва ташкилотга ҳомийлик қилишни тўҳтатишини билдирди.

Трамп, баёнот бериб, Америкада ишлаб чиқарилган учта вакцина клиник синовдан ўтаётганини ва тез орада бозорга чиқарилишини маълум қилди. Бироқ, у аниқ санани айтмади.

Трамп шунингдек, Хитойни иқлим борасидаги халқаро Париж Келишувини инкор қилаётганликда, яъни сув ва атмосферага зарарли моддалар чиқараётганликда айблади. АҚШ президентининг сўзларига қараганда, ўз навбатида АҚШ ҳавога зарарли моддалар чиқаришни сезиларли даражада камайтирганига қарамай ҳамон халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинмоқда экан. Унинг таъкидлашича, Америка бу каби муносабатлар билан келиша олмайди ва мамлакат аввалроқ иқлим бўйича глобал Париж Битимидан чиққанини эслатиб ўтди.

XS
SM
MD
LG