Ссылки доступа

Вахш аҳолиси: президент ташрифи арафасида расмийлар ҳар бир оиладан 20 сомони талаб қилди


Эмомали Рахмон с рабочей поездкой прибыл в Хатлонскую область. Город Бохтар, 22 сентября.
Эмомали Рахмон с рабочей поездкой прибыл в Хатлонскую область. Город Бохтар, 22 сентября.

Хатлон вилояти Вахш тумани аҳолисининг хабар қилишича, президент Раҳмоннинг амалий ташрифи арафасида қишлоқ кенгашлари ходимлари уйма-уй юриб ҳар бир оиладан 20 сомони талаб қилган. Аммо маҳаллий расмийлар пул фақат АЁҚШ эгалари ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларидан йиғилганини айтишмоқда.

22 сентябр кунипрезидент Эмомали Раҳмон амалий ташриф билан Хатлон вилоятига келди. Сешанба куни у Шаартуз, Леваканд ва Бохтарда бўлди, Вахш туманига ҳам келиши кутилмоқда.

Вахш тумани “Иттифоқ” қишлоғида яшовчи Жумагул Ашурованинг22 сентябр куни Радио Озодига маълум қилишича, маҳаллий қишлоқ кенгаши ходимлари бир неча кундан бери уйма-уй юриб ҳар бир оиладан 20 сомони (2 доллар) талаб қилмоқда. «Мен кам таъминланганман,менинг 8 нафар болам бор, шундан икки нафари ногирон. Менинг ўзим пулга муҳтожман. Бошқа томондан қишлоғимизда мактаб ҳам, тиббиёт пункти ҳам йўқ. Фарзандларимиз қишлоқдан саккиз километр узоқликдаги мактабга қатнайди. Апрелда зилзила туфайли уйимиз зарар кўрди. Ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмади, энди эса пул талаб қилишмоқда», дея норозилик билдиради аёл.

Аёл учрашув вақтида бу ҳақда президентга айтиш ниятида эканлигини қўшимча қилди.

Вахш туманида яшовчи яна бир фуқоро ўз номини айтмаслик шарти билан қишлоқ кенгаши ходимлари бойроқ кишилардан янада кўпроқ пул талаб қилмоқда, деди.

Бироқ, Вахш тумани “Вахдат” қишлоқ кенгаши раиси Қосим Давлатов президент ташрифи учун оддий одамлардан ҳеч ким пул талаб қилмаганини айтади. «Тўғри биз гул ва марказий майдондаги фаввора атрофини ободонлаштириш мақсадида пул йиғдик, шунда ҳам автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари эгалари ва деҳқон хўжалиги раҳбарларидан олдик», дейди у.

Вахш туманидаги бошқа бир қишлоқ кенгашида бу масала юзасидан гапиришни исташмади.

Ўтган йилнинг август ойида Сўғд вилоятидаги Тоғли Матчо тумани аҳолиси давлат раҳбарининг ташрифи учун ёзиладиган байрам дастурхонига маҳсулотлар йиғиш топширилгани юзасидан маълум қилишган эди. «Масжид имоми ҳар бир оила қишлоқ кенгашига бир килограммдан гуруч ва гўшт ва иккитадан нон беришни топширди», - деган эди маҳаллий қишлоқ аҳли. Бироқ, Тоғли -Матчо тумани расмийлари бу хабарни инкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда президент Раҳмон шаҳар ва туман раҳбарларига мурожаат қилиб, маҳаллий аҳолидан пул йиғмасликни талаб қилган эди. «Менга ўнлаб одамлар мурожаат қилиб, Сизнинг ташрифингиз арафасида маҳаллий раҳбарлар бизнинг чўнтакларимизни қоқиб олишмоқда, биз нима қилайлик?, дейишмоқда. Туман раислари, сиз президент келиши муносабати билан гилам, гул сотиб олиш учун пул тўплаяпсизми, бу нимаси? Бундай қилманг!», деган эди Раҳмон учрашувлардан бирида.

Шу билан бирга маҳаллий расмийлар давлат раҳбарини кутиб олиш учун маҳаллий бюджетда ҳаражатлар кўзда тутилмаганидан нолишмоқда, шу муносабат билан ёрдам сўраб аҳолига мурожаат қилишга мажбур эканликларини айтишади.

XS
SM
MD
LG