Ссылки доступа

Биометрик паспорт ўрнига ID-карта жорий этилмоқда. Унинг нархи ҳозирча 198,5 минг сўм


Ўзбекистон фуқароларига 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб биометрик паспортлар ўрнига шахсни ва фуқароликни тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта берила бошланади.

Президентнинг бу борадаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони матбуотда эълон қилинди.

Мазкур фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинади. Мазкур тизимни жорий этиш доирасида биометрик паспортлар ID-карталарга икки босқичда алмаштирилади.

Биринчи босқич 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.

Иккинчи босқич 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача давом этади ва бу босқичда биометрик паспортлар мажбурий тартибда ID-карталарга алмаштирилади.

2011 йилги намунадаги биометрик паспорт 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. ID-карталарни расмийлаштириш 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта бир ёшгача бўлган болага 2 йил, бир ёшдан 16 ёшгача 5 йил, 16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга берилади.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.

XS
SM
MD
LG