Ссылки доступа

Александр Лукашенко махфий равишда Белорус президентлигига киришди


Минскда Александр Лукашенконинг янги беш йиллик муддатга Белорус президенти лавозимига кириши тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлатга қарашли БелТА агентлиги хабар берди.

Инаугурацияга махфий равишда тайёргарлик кўрилди, унинг санаси аввалдан эълон қилинмади. Лукашенко оммавий норозиликлар фонида мансабига киришди.

Минск марказидаги Мустақиллик Саройи яқинида техника ва ҳарбийларни кўриш мумкин, Мустақиллик проспекти ёпиб қўйилди, дея хабар беради Озодлик радиосининг белорус хизмати.

Кейинроқ маҳаллий телеграм-каналларида Минскдаги Мустақиллик проспектига келаётган машиналар карвони акс этган видео пайдо бўлди.

Белорусда президентлик сайлови 9 августда бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловда амалдаги президент Александр Лукашенко ғалаба қозонди, унга сайловчиларнинг 80,1% овоз берди. Президентликка муқобил номзод Светлана Тихановскаяга 10,1% белоруслар овоз берди, дея хабар берди мамлакат МСКи. Бошқа мамлакатлардаги муқобил сўров натижалари ва 19 та сайлов участкасидаги овоз бериш натижасига кўра Светлана Тихановская 79,69% овоз олгани айтилади. Унинг сайлов штаби овоз беришнинг расмий натижаларини тан олмади. Тихановскаянинг ўзи эса МСКка берган шикоятидан сўнг қўшни Литвага чиқиб кетди.

Сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин одамлар кўчага чиқди, мамлакатдаги норозиликлар бир ойдан бери давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG