Ссылки доступа

Сайлов-2020: Бишкекда “Ҳаммага қарши” акцияси бўлиб ўтди


Фуқаро фаоллари ва Қирғизистон Яшиллар партияси аъзолари Бишкекда 23 сентябрь куни “Ҳаммага қарши” акциясини ўтказди.

Акция иштирокчилари сайловолди пойгасида кўплаб қонун бузилишлари бўлаётганини таъкидлашар экан, 2-сонли формаси орқали ярим миллион сайловчиси бўлган сайлов участкаларининг ўзгартирилишига, партиялар ўртасидаги жанжалларга ва тарғибот қоидалари бузилишига қарши чиқишлари борасида баёнот бердилар.

Милициянинг таъкидлашича, ташкилотчилар майдонда акция ўтиши ҳақида маълум қилишмаган ва иштирокчиларга Максим Горький майдонида тадбир ўтказишлари юзасидан таклиф беришди. Аммо акция иштирокчилари бу таклифга рози бўлмади.

120 депутатдан иборат Жўқорғу Кенешнинг VII чақириқ сайловлари 4 октябрда бўлиб ўтади. Унда 16 та партия иштирок этамоқда. Сайловолди тарғиботи 4 сентябр куни бошланди.

2-сонли формаси бўйича сайлов участкаларини ўзгартирган сайловчилар сони 445 минг нафарга етди. Бу сайловларда 2-сонли форма кўплаб баҳсларга сабаб бўлди, шу тариқа овозларни сотиб олиш мумкинлиги юзасидан фикрлар айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG