Ссылки доступа

Тожикистонликлар лаҳм қазиб Доғистондаги колониядан қочиб кетди


Россия Тергов Қўмитаси Маҳачқала яқинидаги Шамхал қишлоғида жойлашган №2 жазони ижро этиш колонияси ходимларига нисбатан совуққонлик бўйича иш очди, мазкур колониядан куни кеча олти нафар маҳбус қочиб кетган эди. Қочқинларнинг икки нафари – Шамил Бойматов ва Махмадрасул Машрабов тожикистонликдир.

Россия Жазони ижро этиш Федерал хизматининг Доғистон бўйича бошқармасининг хабар қилишича, Шамхал қишлоғидаги жазони ижро этиш колониясидан 10 йилдан 14 йилгача ҳукм қилинган 6 нафар маҳбус қочиб кетган. Қочоқлар лаҳм қазиб озодликка чиқишган. Улардан тўрт нафари, жумладан Тожикистоннинг Яван туманида туғилган 30 ёшли Шамил Бойматов ва Душанбеда истиқомат қилиб келган 30 ёшли Маҳмадрасул Машрабов гиёҳванд моддалар савдоси учун, икки нафари эса қотиллик учун ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган эди. Бойматов 12 йилга, Машрабов эса саккиз йилга ҳукм қилинган эди. Россия Жазони Ижро этиш Федерал Хизматининг Доғистон бўйича Бошқармасининг хабар қилишича, Шамил Бойматов катта миқдорда гиёҳвад моддалар партияси билан қўлга олинган эди.

Хабарларга кўра, маҳбуслар қочиш режасини йил давомида ишлаб чиқишган ва шу вақт мобайнида қамоқдан қочиш учун катта лаҳм қазишга муваффақ бўлишган.

Айни дамда қочиб кетганларни қидириш борасида чора-тадбирлар олиб борилмоқда, дея хабар беради Россия Жазони Ижро этиш Федерал Хизматининг Доғистон бўйича Бошқармасининг матбуот хизмати.

Россиядаги жазони ижро этиш муассасаларида 7 мингдан ортиқ Тожикистон фуқаролари бор. Сўнгги йилларда Россия ОАВларида терроризм ва экстремизм айблари билан тожикистонликларнинг қўлга олинаётгани борасида хабарлар тез-тез пайдо бўлмоқда, уларнинг айримлари Тожикистонга экстрадиция қилинади, айримлари эса Россия қамоқхоналарида жазони ўтайди.

XS
SM
MD
LG