Ссылки доступа

Қозоғистон Россия чегарасидан қирғизистонликлар олиб чиқилишига руҳсат берди


Қирғизистон ТИВнинг 23 сентябр куни маълум қилишича, Қозоғистон томони РФнинг Оренбург вилояти ва Бошқирдистон Республикасида қолиб кетган Қирғизистон фуқароларини автобусларда олиб чиқиш учун навбатдаги йўлак очиб беришга рози бўлган.

Таъкидланишича, Бошқирдистонда бўлиб турган фуқаролар аввалига Оренбург вилоятининг Соль-Илецк шаҳрига олиб келинади, шундан сўнг қирғизистонликлар Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтадилар ва Қозоғистон орқали Қирғизистонга йўл оладилар.

Олиб чиқиш икки босқичда - 24 ва 25 сентябр кунлари амалга оширилади.

«Мазкур акция бир марталик бўлади, Россия-Қозоғистон чегараси ҚРнинг мустақил ҳаракат қилувчи ва ўзбошимчалик билан ўтувчи фуқаролари учун берк бўлади. ТИВ ер орқали Қирғизистонга қайтувчи фуқароларга мурожаат қилиб, Оренбург вилояти орқали ташкиллаштирладиган хизматлардан фойдланмасликка чақиради, чунки автобус ҳайдовчилари одамларни очиқ майдонга ташлаб кетади», - дея таъкидлади ТИВ.

Бундан аввал Қозоғистоннинг Россия билан чегарасида 3200 нафар қирғизистонлик борлиги айтилган эди. Улар Россия томонидан ташкиллаштирилган чодирларда истиқомат қилмоқда.

Май, июль ва август ойларида Қирғизистон мигрантлари учун Қозоғистон орқали транзит йўлаги ташкил қилинган эди. Расмийлар уларни автобусларда олиб келишди. Унга қадар мигрантлар чодирлардан иборат лагерларда истиқомат қилдилар.

XS
SM
MD
LG