Ссылки доступа

ҚР Олий суди «Азия Ньюс» газетаси ИИВ раҳбарига 300 минг сом тўлашни юклади


Олий суд 23 сентябр куни «Азия Ньюс» газетасининг апелляция аризасини кўриб чиқди. Газетанинг жамоатчилик ҳимоячиси, фуқаро фаоли Адил Турдуқуловнинг «Азаттиқ» радиосига айтишича, Олий суд Бишкек шаҳар судининг қарорини кучда қолдирди.

Унинг сўзларига қараганда, суд қарорига кўра, газета раҳбарияти Ички ишлар вазири Қашкар Жунушалиевга 300 минг сом (3780 доллардан кўпроқ) тўлаши керак.

Худди шу қарорни шу йилнинг феврал ойида Бишкек шаҳар суди чиқарган эди. Газета бош муҳаррири Аслан Сартбаев ва адвокатлар бу қарорга рози бўлмади ва юқори инстанцияга апелляция шикоятини ёзди.

Олий суд қарори қатъий ва шикоятга ўрин йўқ.

Қашкар Жунушалиев 2019 йил 25 апрель ва 16 май кунлари «Азия Ньюс» газетасида эълон қилинган мақолалар бўйича судга мурожаат қилган эди. Газетанинг апрель сонида коллаж босилган бўлиб, унда вазирнинг боши каламуш танасига бириктирилган бўлиб, сарлавҳаси “Қошқар каламушми?” деб номланган эди. 16 майда эса “Генерал Абдиқаров кадрларини қўллаб-қувватловчи Жунушалиев истеъфога кетсин”, дея номланган мақола босилди. Мақолада ички ишлар вазирнинг кадрлар сиёсати танқид қилинган. Вазир газетадан 5 миллион сом талаб қилди.

Ўтган йилнинг декабр ойида Октябрь туман суди Жунушалиевнинг даъвосини қисман қаноатлантирди, газета унга 1 миллион сом тўлаши керак, деган қарор чиқарди. ОАВ бу қарор юзасидан юқори инстанцияга шикоят қилди.

XS
SM
MD
LG