Ссылки доступа

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича ҳисобот жадвалидан вафот этганлар тўғрисидаги маълумотни олиб ташлади


Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир кунлик танаффусдан сўнг коронавирус бўйича якуний кундалик ҳисобот тақдим этишни қайта бошлади.

Вазирликнинг билдиришича, 23 сентябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди.

Айни пайтда вазирлик вафот этганларнинг шахси, жинси, қаерда яшагани, қаерда даволангани ва ёши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмади. Аввалги ҳисоботларда бу каби маълумотлар кўрсатилар эди.

Шунингдек, вазирлик ҳисобот жадвалидан ўлим ҳолатлари статистикасини олиб ташлади.

Вазирликнинг билдиришича, 23 сентябрь куни мамлакатда 590 ҳолатда касаллик қайд этилди, 608 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

XS
SM
MD
LG