Ссылки доступа

ҚР Аравон туманида оммавий муштлашув факти бўйича 4 киши 2 ойга ҳибсга олинди


Аравон туман суди 23 сентябр куни оммавий муштлашув факти бўйича эҳтиёт чораси сифатила 4 нафар гумандорни 2 ой муддатга ҳибсга олди.

«Азаттиқ» радиосига Ўш вилоят ИИБ матбуот котиби Женишбек Аширбаевнинг айтишича, гумондорлар олти киши бўлиб, улардан бири соғлиғи сабаб шифохонада даволанмоқда.

20 сентябр куни кечқурун Ўш вилоятининг Аравон туманида «Мекеним Қырғызстан» партиясининг тарғибот тадбирида оммавий муштлашув бўлиб ўтди, бунинг натижасида 12 кишти турли даражада тан жароҳати олди. Ўш вилоят милициясининг хабар қилишича, жанжал «Мекеним Қырғызстан» партияси номзоди бошқа партия номзоди ҳақида ножўя гап айтганидан сўнг бошланиб кетди.

Ҳодисадан сўнг «Мекеним Қырғызстан» партияси баёнот бериб, юз берган воқеани «иғвогарлик» дея атади. «Биримдик» партияси эса иғво айбдорлари қонунга биноан жазоланиши кераклигини маълум қилди.

120 депутатдан иборат Жўқорғу Кенешнинг VII чақириқ сайловлари 4 октябрда бўлиб ўтади. Унда 16 та партия иштирок этамоқда. Сайловолди тарғиботи 4 сентябр куни бошланди.

XS
SM
MD
LG