Ссылки доступа

Олмаотада блогер Ермек Тайчибеков ҳибсга олинди


23 сентябр куни Олмаотада Қозоғистоннинг Россия таркибига кириши ва мамлакатда русийзабон аҳоли камситилаётгани борасидаги қарашлари билан танилган 42 ёшли блогер Ермек Тайчибеков ушланди.

Бу ҳақда Азаттиқ радиоси Олмаота шаҳар судининг собиқ судьяси Қулпаш Утемесованинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган хабар орқали хабардор бўлди.

«…2020 йилнинг 23 сентябр, чоршанба куни Қозоғистонда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Ермек Тайчибеков ҳибьсга олинди. Қўлга олиш вақтида унинг компьютери ва мобил телефони олиб қўйилди», — дейилади тарқатилган хабарда.

Олмаота полиция департаменти(ПД) 42 ёшли Ермек Тайчибеков ҳибсга олинганиги тасдиқлади.

— Тайчибеков 23 сентябр куни Жиноят Кодексининг 174 моддаси (низо қўзғаш - муҳ) да кўзда тутилган ҳуқуқ бузилишларини содир этиш гумони билан ҳибсга олинди ва соат 21 дан 25 дақиқа ўтганида Вақтинчалик Сақлаш Изолятори (ВСИ)га жойлаштирилди, — дея Азаттиқ радиосига хабар берди ўз номини ошкор қилишни истамаган ПД ходими.

Ермек Тайчибековнинг акаси Марлен Тайчибековнинг Азаттиқ радиосига айтишича, кеча Ермек унга полиция ходимларидан бирининг телефонидан қўнғироқ қилган ва YouTube видеохостингига жойлаштирилган Қозоғистон расмийларининг миллий сиёсати танқид қилиган интервьюси учун ҳибсга олинганини айтган. Марлен Тайчибековнинг таъкидлашича, у укаси учун озиқ-овқат ва иссиқ кийим-бошларни ВСИ қабул пунктига топширган.

Ўзининг россияпараст қарашлари билан танилган таниқли қозоқ блогери Ермек Тайчибеков Facebook ижтимоий тармоғида миллий низо қўзғаш борасидаги мақолалари учун 2015 йил декабрида тўрт йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди. Ўшанда Тайчибековга қарши жиноий иш ўзларини миллатпарвар-ватанпарвар дея атаган бир гуруҳ фуқаро фаолларининг аризасига биноан очилган эди.

2016 йил январида ЕХҲТ вакили Қозоғистонда блогерларга нисбатан чиқарилган ҳукмларни танқид қилган эди.

2017 йил октябрида блогер Ермек Тайчибеков муддатдан аввал қамоқдан чиқди.

XS
SM
MD
LG