Ссылки доступа

Зеличенко: Қирғизистонда нарковазият хавотирли барқарор


«Марказий Осиё наркосиёсат» жамоат фонди директори ва ноқонуний гиёҳванд моддалар айланмасига қарши кураш хизматининг бошлиғи Александр Зеличенконинг фикрича, Қирғизистонда нарковазият хавотирли барқарор.

У «Азаттиқ» радиосига берган интервьюсида бу бир нечта омилларга боғлиқ эканлигини таъкидлади: хом ашё (ёввойи кўкнори, эфедра ва наша) мавжудлиги; Афғонистонга яқинлиги, бу мамлакатдан Тожикистон орқали асосий опий, жумладан героин олиб келинади; Қирғизистонда наркобозор тизимини ўзгартирган келиб чиқиши кимёвий бўлган гиёҳванд моддалар тайёрлайдиган лабораторияларнинг пайдо бўлиши.

Александр Зеличенко шунингдек, милиция полковнигининг 1,5 кг наша билан ушланганига ҳам изоҳ берди.

«ИИВ шаъни учун бу каби воқелар яширилмайди, қўлга олишлар ички хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда олиб борилади. Бу каби ҳолатлар ташвишли, бу каби фактлар афсуски кўпайиб бормоқда. Бу каби воқеалар айрим вазиятлар туфайли, масалан мафкуранинг йўқлиги сабаб юзага келмоқда, одамлар нимага ва кимга хизмат қилишини билмайди. Бу каби воқеа шармандаликдир. Полковник гиёҳванд модда сотса-я! Наркокоррупция – бу даҳшатли кўриниш, чунки у одамларни бузади, у ерда пул кўп ва деярли назорат йўқ. Унинг ортидан доимий равишда кузатишни кучайтириш лозим. Шу билан бирга ҳамма ходимларни ҳам шунақа дейиш нотўғри, ўзини ҳурмат қилган одамлар наргосавдога қарши курашмоқда», -дейди Зеличенко.

23 сентябр куни МХДҚнинг Аксилкоррупция хизмати гиёҳванд модда сотишга уринаётганида милиция полковниги – ИИВнинг гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши кураш Хизматининг катта оперходимини ушлади.

МХДҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, Ж.А. ноқонуний йўл билан қўлга киритилган 1,5 килограмм “наша”ни 581 минг сомга сотаётганида қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG