Ссылки доступа

Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият мураккаблашса, карантин чекловлари қайтарилиши мумкин


Ўзбекистон ҳукумати агар COVID-19 қайд этиш ҳолатлари юқори тезликда ошиб бораверса қатъий карантин чораларига қайтишга қарор қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

"Бугунги кунда карантин чораларини кучайтириш учун жиддий сабабларни кўрмаяпман. Аммо сўнгги вақтда бизда ҳар куни коронавирус билан касалланиш билан боғлиқ 600 дан кўпроқ ҳолат қайд этилмоқда. У карантин тадбирларининг юмшатилиши, эпидемик барқарор бўлмаган ҳудудлардан ватандошларимизнинг келиши, шу билан бирга одамларимизнинг карантин бекор қилинмаган, балки юмшатилганини унутиб, ўзлари хоҳлагандек юргани билан боғлиқ. Республикамиз аҳолиси ҳам муайян оддий мажбуриятларга риоя қилиши керак. Агар биз келгусида ҳам эпидемик вазиятнинг мураккаблашишига сабабчи бўлаверсак, ҳукумат бир қатор чеклов тадбирлари, жумладан, шу вақтгача 2 марта қилинганидек, қатъий карантин чораларини ҳам татбиқ этиши мумкин", деди Нурмат Отабеков.

Ўзбекистон бош санитар врачи фуқароларга ниқобларни талаб даражасида тақиш, жамоат жойларида ижтимоий масофа сақлаш, антисептиклардан фойдаланиш ҳамда қўлларни тез-тез ювиш зарурлигини эслатди.

Расмий статистик маъмулотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 53966 га етди, вафот этганлар сони 447 нафарга етди, соғайганлар – 50 441.

XS
SM
MD
LG