Ссылки доступа

Россия мигрантлар учун юмшатишларни 15 декабрга қадар узайтирди


Россия президенти Владимир Путин «COVID-19 тарқалиши хатари муносабати билан Россияда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг ҳуқуқий аҳволини мувоффиқлаштириш борасидаги чора тадбирлар» тўғрисидаги Фармон ҳаракатларини 15 декабрга қадар узайтирди.

Аввалига юмшатишлар 15 мартдан 15 июнга қадар ҳаракатда бўлди, сўнг 15 сентябргача узайтирилди.

Мазкур фармонга биноан хорижий фуқароларнинг миграция ҳисоби автоматик равишда узайтирилади. Ишга қабул жараёнида миграция ҳужжатлари талаб қилинмайди. Шу давр мобайнида депортация қўлланилмайди ва миграция қоидалари бузилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилишмайди.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Россияда меҳнат миграциясида Қирғизистоннинг 750 мингга яқин фуқороси бор. ЕОИИга кирувчи Қозоғистон ва Қирғизистон учун ишга қабул вақтида патент талаб қилинмайди.

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери Қирғизистонга тахминан 30 минг мигрант қайтиб келди.

25 сентябр ҳолатига кўра, Россияда коронавирус 1 123 976 кишида қайд қилинди, 19 867 киши вафот этди.

XS
SM
MD
LG