Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ Академияси битирувчилари қамоқхонларда ишлашдан воз кечмоқда


Тожикистон ИИВ Академиясининг 20га яқин битирувчиси мамлакат Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасида ишлаш борасидаги таклифни рад қилдилар.

Тожикистонда сўнгги бир неча йил мобайнида қамоқхоналарда юз берган ҳодисаларни кузатилди. 2018 йил ноябридан Тожикистондаги иккита колонияда юз берган маҳбусларнинг қонли исёнида ЖИЭББ ходимлари ҳалок бўлди.

Тожикистон Адлия вазирлиги ЖИЭББ кадрлар бошқармаси бошлиғи Сирож Нуровнинг 24 сентябр куни Радио Озоди билан субатда ИИВ Академиясининг 19 нафар битирувчиси жазони ижро этиш муассасаларида ишлайдиган мутахассислик бўлимни якунлашган. «Мазкур махсус бўлим беш йил муқаддам ташкил эттилган бўлиб, 19 нафар ёш зобит унинг илк қалдирғочларидир. Битирувчилар диплом олганларидан сўнг ЖИЭББ тизимига юборилдилар. Бироқ уларнинг ҳаммаси таклиф қилинган мансабдан воз кечишди», деди Нуров.

Битирувчиларнинг ўзлари эса мамлакатнинг исталган минтақасида ҳар қандай шароитда милиция ходими сифатида ишлашга тайёр эканликларини айтишади. «Биз Тожикистон ИИВ тизимидаги барча қийинчилик ва мураккабликларга дош беришга тайёрмиз. Айни дамда биз ишсизмиз», - дея баёнот берди Академия битирувчиларидан бири Юсуф Жамшедзода. Унинг курсдоши Саидамир Шералиевнинг айтишича, уларни ҳуқуқ тартибот идорасида ишлаш учун ўқитишган.

«Аммо бизга ҳеч ким ўқишдан сўнг жазони ижро этиш муассасига юборилишимиз ҳақида айтмаган», дея қўшимча қилади Шералиев.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги баёнот бериб, битирувчиларнинг аризасини кўриб чиқишга ва уларни ишга жойлаштиришга тайёр эканликларини айтишди. «Аммо ЖИЭББ бизларга ҳужжатларни қайтариб бермаяпти», дейди Академия битирувчиси Бобожон Иброҳимзода.

Тожикистон Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг хабар беришича, ишга чиқмаган ИИВ Академиясининг битирувчилари ишдан бўшатилган дея ҳисобланадилар.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тожикистон Адлия вазирлигига қарайди.

Тожикистонда бир неча йилдан бери пенитенциар тизимида ислоҳотлар ўтказилиши борасида чақириқлар янграйди. 2018 йил ноябридан Тожикистондаги иккита колонияда – Хўжанд ва Вахдатда маҳбусларнинг қонли исёни бўлди, унда ЖИЭББнинг беш нафар ходими ҳалок бўлди.

Тожикистон ИИВнинг Академиясини ҳар йили юздан ортиқ бўлажак терговчи, ДАН ходимлари ва участка милиционерлари тамомлайди.

Ҳуқуқ тартибот идораларида ишлаш мамлакатдаги “нонтопар” касблардан ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG