Ссылки доступа

Шимолий Қозоғистонда парранда гриппи: нобуд бўлган паррандалар сони мингдан ошди


Парранда гриппи боис Шимолий Қозоғистон вилоятида яна еттита аҳоли пункти карантинга ёпилди.

Шу дақиқадан бошлаб Қарақамис, Екатериновка, Архангельск, Красный Яр, Пресновка, Налобино ва Белоградовка қишлоқларига кириш ва чиқиш тақиқланди. Еттита қишлоқдан бештаси Қизилжар туманига қарайди. Шу тариқа санитар блокпостлар ўрнатилган қишлоқлар сони 18тага етди.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Қозоғистон шимолида 108 мингта парранда нобуд бўлди. Уларда Н5 гриппининг юқори копатоген вируси – «парранда гриппи» аниқланди. Қолган паррандаларни сақлаб қолиш мақсадида вилоятда оммавий эмлаш эълон қилинди. Расмийлар 75 000 вакцина ишлатилганини, 11-та қишлоқда дезинфекцион тўсиқлар ўрнатилаётганини маълум қилди.

«Ҳозир биз буфер зоналар ташкил қилаяпмиз. Карантин зонаси атрофидаги барча аҳоли пунктларидаги паррандаларни эмлаяпмиз. Республика парранда гриппига қарши 108 мингта вакцина ажратди. Нобуд бўлган 108 паррандаларнинг салкам 94 мингтаси бу парранда фабрикалари ҳиссасига тўғри келади, қолганлари хўжаликларга тегишли», – дея хабар берди Шимолий Қозоғистон вилоят ветеринария бошқармаси.

ОАВнинг хабарига кўра, парранда гриппи ШҚВнинг бошқа туманларида ҳам қайд қилинди. Вирус бошқа минтақаларга – Оқмола, Қостанай, Павлодар ва Қарағанда вилоятларида ҳам тарқалди.

Сўнгги бор Шимолий Қозоғистон вилоятида парранда гриппи 2005 йилда қайд қилди.

Ҳукуматнинг маълумотга кўра, парранда гриппи нобуд бўлган паррандаларга қараган одамлар орасида қайд қилинмаган, улар тиббиёт ходимлари назоратига олинди.

Инсон икки хил йўл билан касалликка чалинади: алиментар (оғиз орқали), бу ҳолда овқатга касал қуш қони тушади, ҳамда ҳаво-томчи орқали– касал парранданинг гўшти кесилганда. Вирус одамдан одамга юқмайди.

XS
SM
MD
LG