Ссылки доступа

Москва вилоятида кўприк қулаши оқибатида 49 нафар қирғизистонлик жабрланди


Москва вилояти Ступин туманидаги «ФМ Сидорово» логистика корхонаси ҳудудида 27 сентябрь куни пиёдалар кўприги қулаши оқибатида 49 нафар Қирғизистон фуқороси жабрланди.

ҚРнинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизматининг хабар қилишича, тўрт нафар қирғизистонлик оғир аҳволда Ступин шифохонасига олиб борилди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳодиса жойига РФ Тергов қўмитаси гуруҳи, прокуратура идоралари, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, “Тез ёрдам” хизмати ва бошқа муассалар гуруҳлари етиб келди. Элчихонанинг хабар қилишича, Қирғизистон фуқороларига “ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, жумладан жабрдийдаларга моддий тавон тўлаш масаласини ишлаб чиқиш мақсадида”айни шу ерда ҚРнинг Россиядаги дипломатик ваколатхонаси ва ИИВ ваколатхонаси ходимлари фаолият кўрсатмоқда. Таъкидланишича, мазкур масала ҚРнинг РФдаги элчиси Аликбек Джекшенкуловнинг шахсий назоратида турибди.

Маълумотларга кўра, «ФМ Сидорово» корхонасида 169 нафар қирғизистонлик ишлаган, уларнинг ноқонуний – яъни тегишли равишда тиббий ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ишлагани маълум бўлди.

Россия ИИВ маълумотига кўра, 2020 йилянвардан июнга қадар мамлакатмиграция ҳисобида 380 мингга яқин Қирғизистон фуқороси турган. Шу билан бирга РФда доимий равишда ишлаётган қирғизистонликлар сони таҳминан700 минг кишини ташкил қилади. Уларнинг кўпчилиги Москва шаҳри ва Москва вилоятида фаолият юритади.

XS
SM
MD
LG